ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Ўзбекистон Республикаси биржа марказида Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, фонд биржаси, Марказий депозитарий ва қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг раҳбарлари ва мутахассислари учун кенгайтирилган семинар ўтказилди.

Мазкур семинар жорий йилнинг 7 май куни кучга кирган «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида», «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида» ва «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятига бағишланди.

Унда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи мутахассислари «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Қонуннинг мақсади ва бугунги кунда зарурияти юзасидан тақдимотли чиқишлар қилишди.

– Ушбу қонунга сезиларли даражада янгиликлар киритилиши республикамизда инвестицион муҳитнинг жозибадорлигини оширишга ва корпоратив муносабатларни белгилайдиган қоидалар аниқлигини таъминлашга хизмат қилади, – дейди Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази бош мутахассиси Султон Сулфиниёзов.

Тадбирда маърузачилар «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунда назарда тутилган асосий янгиликларга тўхталиб ўтдилар. Хусусан, ундаги акция­дорлик жамиятларини очиқ ва ёпиқ шаклларга бўлинишининг бекор қилиниши, акциядорлик жамиятининг уставида акс эттирилиши лозим бўлган мажбурий нормалар рўйхати қисқартирилиши, акциялар номинал қийматининг энг кўп миқдори белгиланиши (5000 сўм), акцияларга очиқ обунанинг биржа ва қимматли қоғозларнинг биржадан ташқари бозорида ўтказилиши, шунинг­дек, чиқарилиш амалга оширилган деб тан олиниши учун юқорида кўрсатилган бозорда жойлаштирилиши лозим бўлган акцияларнинг энг кам миқдори (60 дан 30 фоизгача) камайтирилиши каби бир қатор бандлар иштирокчилар қизиқишига кўра чуқур таҳлил қилинди.

Шунингдек, семинар иштирокчиларининг диққати «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қаратилди.

Унда «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ, акциядорлик жамиятлари, шунинг­дек, суғурта компаниялари, банклар, фонд ва товар биржалари, инвестиция фондлари ва бошқа молия ташкилотлари ҳар йилги молия­вий ҳисоботни унда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилиги аудиторлар томонидан тасдиқлангандан сўнг, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг биринчи майидан кечиктирмай эълон қилиши шартлигини, «Баҳолаш фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасига киритилган ўзгартишга мувофиқ, давлатга тўла ёки умумий мулк ҳуқуқида қисман қарашли баҳолаш объектлари битим тузишга жалб этилган тақдирда баҳолашни ўтказиш мажбурийлиги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуннинг 15-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ҳамда рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз, электрон шаклда амалга оширилиши янгилик сифатида қайд этилди.

Бундан ташқари, иштирокчилар «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонун мазмуни билан танишар экан, унда Фуқаролик кодексининг 68-моддаси учинчи қисмидан келиб чиқиб, қонуннинг 43-моддасида инвестор мустақил равишда ва (ёки) кафилланган шахслар билан биргаликда бир ёки бир нечта битим тузиш натижасида акциядорлик жамияти акциялари унинг устав фондининг жами йигирма ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетини олганлиги ҳақидаги ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ошкор қилиши шартли белгиланганлигидан олдин бу талаб акция­дорлик жамияти устав фондининг жами ўн беш ва ундан ортиқ фоизини ташкил этувчи акциялар пакетларига нисбатан қўлланилганлигидан бохабар бўлишди.

Маърузачилар шунингдек, ушбу «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунга киритилган муомаладаги қимматли қоғозларнинг камида 30 фоизи биржа бозори ва уюшган биржадан ташқари бозорда жойлаштирилган тақдирда амалга ошган деб топилиши тўғрисидаги қоидалар хусусида тўхталдилар.

Маълумот учун: 2014 йилнинг 1 май ҳолатига муомаладаги жами акциялар номинал қиймати бўйича 11,3 трлн. сўмни ташкил этади. Акциядорлик жамиятлари томонидан эмиссия қилинган қимматли қоғозлар 2013 йил давомида номинал қиймати бўйича 3,2 трлн. сўмни ташкил қилиб, ушбу кўрсаткич шу йилнинг I чорагида 1,4 трлн. сўмга етди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example