ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


«Alskom» суғурта компаниясида 2014 йил I чораги якунларига бағишланган Директорлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда суғурта тушумларини таъминлаш, суғурта даъволарини ҳал этишга оид фаолият якунлари, шунингдек, компания минтақавий филиалларининг фаолиятига тааллуқли бошқа масалалар кўриб чиқилди.

«Alskom» суғурта компанияси 2014 йил I чорагида суғурта мукофотлари ҳажмининг ўсиши 2013 йилнинг худди шу даври билан солиштирганда 139 фоизни ташкил этди, 505 та даъво, шу жумладан, юридик шахсларнинг 345 та даъвоси, жисмоний шахсларнинг 160 та даъвоси кўриб чиқилди ва улар юзасидан суғурта қопламалари тўланди. 2013 йилнинг тегишли даври билан солиштирганда аризалар миқдори  316 тага ёки 2,7 баравар ошди. Тўланган суғурта тўловларининг умумий миқдори 515,1 млн. сўмни ташкил этди. Суғурта тўловлари ҳажми 2013 йил билан солиштирганда 2,1 баравар ошди.

«Alskom» СК минтақаларда ҳудудий жойлашувни кенгайтириш мақсадида ҳисобот даврида Фарғона, Тошкент ва Жиззах вилоятларида 3 та бўлинма очди. Суғурта мукофотлари умумий ҳажмида филиаллар улуши 79 фоизни ташкил этди.

Шу тариқа, «Alskom» СК суғурта бозорининг йирик иштирокчиси сифатида аҳолига тақдим этилаётган суғурталаш хизматлари сифатини яхшиламоқда ва миқдорини оширмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example