ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Жорий йилнинг 5-6 июнь кунлари пойтахтимизда Президентимиз ташаббуси билан «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзуидаги халқаро анжуман ўтказилиб, унда қатор давлатлардан олимлар, экспертлар ҳамда йирик инвесторлар, шунингдек, нуфузли халқаро институтлар, йирик банк-молия ташкилотларидан вакиллар иштирок этди.

Анжуман қатнашчилари республикамиз иқтисодиёти, хусусан, агросаноат тармоғини ривожлантиришда амалга оширилаётган ислоҳотлар билан яқиндан танишди.

Жумладан, «Агробанк» ОАТБ Марказий аппаратида ташкил этилган давра суҳбати Вашингтон университетининг Кичик фермер хўжаликлари иқтисодиётини ривожлантириш департаменти директори Лаура Леус хоним иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбирда «Агробанк» ОАТБ Бош­қаруви аъзолари, ёш мутахассислар қатнашиб, унда Президентимиз раҳнамолигида халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш, бозор иқтисодиётини шакллантириш, қишлоқ хўжалиги тармоғини янада ривожлантириш, фермерлик ҳаракатини такомиллаштириш, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган талабини яхшилаш, шунингдек, банк-молия тизимида олиб борилаётган кенг кўламдаги чора-тадбирлар хусусида тўхталиб ўтилди. 

 – Мен юртингизда биринчи марта бўлиб турибман, – дейди Лаура Леус хоним. – Ўзбекис­тонда олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан фақат оммавий ахборот воситалари орқали бохабар бўлардим. Бугунги кунда мамлакатингизнинг барча тармоқлари жадал ривожланиб бораётганлигини халқаро экспертлар ҳам ижобий баҳоламоқда. Айниқса, ёшларга берилаётган эътибор барчанинг диққатини тортмоқда. Банкингиздаги ёш мутахассисларнинг инглиз тилида равон суҳбатга киришиши уларнинг ақл-заковати ва тиришқоқлигидан дарак бериб турибди. Анжуман доирасида юртингизнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани гувоҳи бўлдик. Бу борада мамлакатингиз банкларининг фаоллиги алоҳида эътиборга лойиқдир.  

Тадбирда Лаура Леус хоним банк ходимларини қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда хориж тажрибаси билан яқиндан таништириб, уларни  қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example