ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


«Ипотека-банк» акциядорлик-тижорат ипотека банкида 2013 йил якунларига бағишланган банк акциядорларининг навбатдаги умумий йиллик йиғилиши бўлиб ўтди.

Банк ациядорлари, кузатув Кенгаши ва бошқарув аъзолари, шунингдек, муассасанинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва туман филиаллари раҳбарлари, марказий аппарат департаменти директорлари, мустақил бошқарма ва бўлим бошлиқлари иштирокида ўтказилган ҳисобот тадбирида даст­лаб «Ипотека-банк» АТИБнинг 2013 йилги фаолият якунлари ҳамда 2014 йилга белгилаб олинган устувор вазифалар муҳокама этилиб, сўнгра кун тартибида­ги қатор масалалар ўрганиб чиқилди.

Унда таъкидланганидек, 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, банкнинг умумий капитали ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,7 фоизга ўсиб, 233,8 млрд. сўмни, соф активлари ҳажми 23,6 фоизга ўсиб, 2,960 трлн. сўмни ташкил этди.

Шунингдек, ушбу даврда муассасанинг кредит портфели 1,927 трлн. сўмни, аҳолидан жалб қилинган омонатлари ҳажми 363,7 млрд. сўмни ташкил қилди.

Йиғилишда 2013 йилда банк фаолияти унинг асосий стратегик йўналиши – аҳоли фарвонлигини ошириш, хусусан, ипотека ва истеъмол кредитлари бўйича хизмат кўрсатишни янада яхшилаш, кредит портфели тақсимотида ушбу мақсадда ажратиладиган сармоялар ҳажмини оширишга қаратилганлиги қайд этилди. Чунончи, 2014 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, «Ипотека-банк» АТИБ томонидан аҳолини уй-жой билан таъминлаш, турар жойларни реконструкция қилиш каби мазмундаги мурожаатлар бўйича 99,7 млрд. сўмлик ипотека кредитлари йўналтирилди. Бу кўрсаткич ўтган даврга нисбатан 3 баробарга ўсди. Бундан таш­қари, банк аҳолининг турмуш тарзини юксалтириш, уларнинг замонавий уй-рўзғор жиҳозлари, юмшоқ ва ошхона мебеллари тўпламини харид қилишларига, оилавий тадбирларни ўтказиш ва турли дам олиш масканлари, сиҳатгоҳларда саломатликларини тиклашларига молиявий кўмаклашиб, 40,1 млрд. сўмлик истеъмол кредитларини ажратди.  

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда тижорат банклари катта ташаббус кўрсатмоқда. Жумладан, мазкур соҳани молиявий қўллаб-қувватлаш «Ипотека-банк» АТИБнинг ҳам устувор вазифаларидан ҳисобланади. Ҳисобот даврида муассаса томонидан тадбиркорлик субъектларининг 504,5 млрд. сўмлик лойиҳалари молиялаштирилиб, ўтган йилга нисбатан улар ҳажми 1,3 бараварга оширилишига эришилди.

Тадбирда, шунингдек, банк­да омонатлар жозибадорлигини ошириш, улар бўйича тарғибот ишларини кучайтириш, пластик карталар асосидаги интерактив хизматлар кўламини янада шакллантириш, умуман, банк чакана хизматлари йўналишидаги ишларнинг амалий натижалари сарҳисоб қилинди.

Йиғилиш кун тартибида жорий йил 7 майида Ўзбекистон Республикасининг «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни янги таҳририда кучга кирганлиги муносабати билан банкнинг устави ва бошқа ички меъёрий ҳужжатларини ушбу қонун талабларига мувофиқлаштириш масаласи асосий ўрин тутди. Унда банкнинг 2013 йил натижалари бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш бўйича соф фойданинг асосий қисмини (97 фо­издан зиёдини) банк капиталлашувини оши­ришга йўналтириш бўйи­ча қарор қабул қилинди. Бунда банк акциялари номинал қиймати 2150 сўмдан 2822 сўмга оширилиб, банкнинг устав капитали 181,5 млрд. сўмга етказилади. Бу, ўз навбатида, банкка ўз ресурс базасини мустаҳкамлаш, инвестицион имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилса, акциядорлари учун эса, оддий акциялар бўйича 31,3 фо­из миқдорида даромад кў­риш имконини беради.

Йиғилиш сўнггида «Ипотека-банк» АТИБнинг мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда қўшаётган ҳиссаси, бундай саъй-ҳаракатлар натижаси халқаро рейтинг компаниялари томонидан эътироф этилаётганлиги мамнуният билан таъкидлаб ўтилди. Ва, шундай эътирофга лойиқ қолиш йўлида аниқ мақсадли истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example