ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ташаббуси билан Президентимизнинг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 3434-сонли Фармони ижроси доирасида ўтган 10 йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисобига бағишланган тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Эльмира Баситханова, Марказий банк Тижорат банкларининг ин-вестиция портфелини мониторинг қилиш департаменти директори Азамат Қосимов, Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси аъзоси Раҳимахон Қўрғонова, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон Ишбилармон аёллар Ассоциацияси раиси Гулнора Маҳмудова ҳамда қатор йирик тижорат банклари раҳбарлари сўзга чиқиб, юртимизда хотин-қизлар манфаати ва эркинликлари ҳуқуқий мустаҳкамланганлиги ва, пировардида, уларнинг жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий жараёнлардаги роли, айниқса, тадбиркорлик соҳасидаги фаоллиги тобора ошиб бораётганлигини таъкидладилар.
Дарҳақиқат, бугунги кунда республикамизда аёллар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳамда эркинликларини ҳимоялашга қаратилган 80 га яқин миллий ва халқаро мақомга эга қонун ҳамда қонуности ҳужжатлар қабул қилинган. Улардан бири юқорида номи келтирилган Фармон бўлиб, унда аёлларнинг жамият қурилишидаги иштирокини кучайтириш, хусусан, тадбиркорлик соҳасига кенг жалб қилиш масалалари илгари сурилган.
Тадбирда «Тадбиркор аёл» Ассоциацияси ҳозирги кунда 12 минг нафардан зиёд аъзони бирлаштирган ҳолда иш олиб бораётганлиги, ташкилот томонидан ўтган давр мобайнида 130 мингта янги иш ўрни яратилганлиги, тадбиркорликни бошламоқчи бўлган 14 минг нафардан зиёд хотин-қиз бизнес асослари бўйича ўқитилганлиги ҳамда вақтинча ишсиз аёлларнинг 9 минг нафари меҳнат бозорида зарур бўлган касб-ҳунарга йўналтирилганлиги қайд этилди.
Маълумки, ПФ-3434 сонли фармон қабул қилинганидан буён тижорат банклари томонидан аёллар тадбиркорлигига 2,6 трлн. сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, бунинг ҳисобига юз минглаб аёллар доимий иш ўрнига эга бўлишган. Тадбирда ушбу даврда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси «Микрокредитбанк» ОАТБ билан ҳамкорликда самарали лойиҳаларни амалга оширганлиги алоҳида таъкидланди.
Анжуманда жамиятимиз ҳаётида хотин-қизлар ўрни, бу борада қўлга киритилган ютуқлар ҳақида асосий чиқишлар қилинганидан сўнг, бугун барча соҳаларда ёшларга ўрнак бўлиб келаётган ташаббускор аёллар тақдирланди.
Чунончи, Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий Ассоциацияси раиси ўринбосари Н.Миродилова, «Fунча мед» тиббиёт клиникаси раҳбари Р.Ґожимуҳаммедова, «Оила» маркази раҳбари О.Алиева, катта ўқитувчи М.Раҳимовалар аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, таълим муассасалари битирувчиларининг тадбиркорлик лойиҳалари ҳамда инновацион ғояларини амалиётга татбиқ этишдаги саъй-ҳаракатлари учун ташкилотчиларнинг махсус ташаккурномаларига эга бўлишди.
20 йилдан ортиқ банк тизимида турли лавозимларда, жумладан, ёшларнинг, айниқса, таълим муассасалари битирувчиларининг бизнес лойиҳаларини имтиёзли молиялаштириш, ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ташкил этиш, иқтисодиёт тармоқларини кредитлаш, уй меҳнати ва каса¬начилик, миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлашда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган Н.Ибрагимова, Г.Мавлянова, Г.Эрежепова, Д.Мастанжанова, Г.Салманова, М.Мусаходжаева, Н.Королкова, К.Абдуллаевалар фаолияти юксак баҳоланди.
Шунингдек, тақдирлаш маросимида юртимиз қишлоқ жойларида янги иш ўринларини яратиш, оилавий бизнес ва касаначиликни ривожлантиришда илғор тажрибаларни қўллаётган тадбиркор аёллар меҳнати ҳам эътироф этилиб, уларга банклар томонидан имтиёзли кредит олиш ҳуқуқини берувчи сертификатлар топширилди. Улар орасида косметология йўналишида аҳолига пластик жарроҳлик амалиётлари бўйича хизмат кўрсатувчи «Янги-лазер чирой» МЧЖ раҳбари Н.Легай, экспорт ўрнини босувчи спорт жиҳозларини ишлаб чиқарувчи «Спорт жиҳоз люкс» МЧЖ раҳбари Қ.Султонова, бир неча бор банк кредитларидан фойдаланиб, намунали мижозга айланган «Лилия савдо» МЧЖ раҳбари Р.Ґалилова, мебель жиҳозларини ишлаб чиқарувчи «Оҳангарон Покизахон» ХК раҳбари З.Баҳодирова, якка тартибдаги тадбиркор Д.Файзиева, аҳолига эшик, ром ва бошқа қурилиш молларини етказиб бераётган «Боинг люкс сервис» МЧЖ раҳбари Ў.Тўрақулова, коллеж битирувчиларини ишга жалб қилиб, 200 га яқин иш ўрни яратган «Капитал белла» МЧЖ раҳбари М.Юлдашева, Қорақалпоғистон Республикасида туризмни ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшиб келаётган «Массагет Нукус тур» МЧЖ раҳбари З.Нагметуллаевалар муносиб ўрин эгаллади.
– 1996 йилдан буён қурилиш бозорига қуруқ турдаги хомашёлар (цемент, алибастор ва ҳ.к)ни етказиб бериш билан шуғулланамиз, – дейди «Қишлоқ қурилиш банк» ОАТБ мижози Дилором Файзиева. – Бугун тадбиркор учун банк кредитлари энг самарали ва беминнат хизмат саналади. Биздан биргина талаб – бизнес-режани ишлаб чиқишда, унинг истиқболлилигига катта эътибор қаратиш лозим.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example