ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


«Ипотека-банк» акциядорлик-тижорат ипотека банки ўз кредит фаолиятини ривожлантириб бормоқда. Хусусан, жорий йилнинг I чорагида муассаса томонидан 273 млрд. сўмдан ортиқ маблағ ажратилиб, унинг 86,7 фоизини узоқ муддатли кредитлар ташкил қилди. Ушбу даврда банк умумий активларидаги кредит қўйилмалари ҳажми 63 фоизга етди.

Таъкидлаш лозимки, «Ипотека-банк» кредит қўйилмаларининг асосий қисми Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида молиялаштирилаётган лойиҳалар ҳиссасига тўғри келади. Хусусан, пойтахтимиздаги йирик қурилиш ва саноат корхоналари, коммунал хўжаликларига тегишли лойиҳалар муассаса сармоялари асосида молияланмоқда.

Банк фаолиятида кичик бизнес ва хусусий тадбикорликни молиявий қўллаб-қувватлаш алоҳида ўрин тутади. Айни пайтда юртимиздаги 67 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти мазкур муассаса хизматларидан яқиндан фойдаланиб келади. Ҳисобот даврида банк томонидан ушбу соҳага 160,2 млрд. сўм­лик кредит ажратилди.

Шунингдек, ушбу даврда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини турли ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига жалб қилган ҳолда уларнинг ўз бизнесларини ташкил этишларига молиявий кўмаклашиб, барча вилоят филиаллари орқали 3,7 млрд. сўмлик сармоя йўналтирилди.

Маълумки, тадбиркорликни ривожлантиришда юртимиз тижорат банклари соҳага оид кичик турдаги лойиҳалар истиқболини ҳам алоҳида ўрганиб, микрокредитлаш тизими асосида молиялаштирмоқда. Жумладан, «Ипотека-банк»да ҳам кредитлашнинг ушбу тури бўйича кўламдорлик йил сайин ўсиб бормоқда. 2014 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, муассаса томонидан ажратилган микрокредитлар ҳажми 38,8 млрд. сўмни ташкил қилди. Ушбу маблағлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, хомашё ва материалларга бирламчи ишлов бериш, хизмат кўрсатиш, сервис ва бош­қа соҳаларни ривожлантиришга жалб қилинмоқда.

Мамлакатимизда 2012 йил 16 мартда «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонун қабул қилингач, унга мувофиқ ишлаб чиқилган ташкилий-ҳуқуқий нормаларда банкларнинг кредит ажратиш тартиблари ҳам акс эттирилди. Бугун барча молия­вий муассасалар қатори «Ипотека-банк» ҳам оилавий тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган ишбилармонларга яқиндан ёрдам қўлини чўзмоқда. Ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар самарасини йил бошидан буён банк томонидан 2,3 млрд. сўмлик сармоя жалб қилинганлигида кўриш мумкин.

Шунингдек, «Ипотека-банк»  ўтган даврда Давлатимиз раҳбарининг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қў­шимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1047-сонли Қа­рори талабларидан келиб чиқиб, мазкур йўналишга 25 млрд. сўмдан ортиқ, 2009 йил 28 январдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1050-сонли Қарори ижроси доирасида эса, 47,1 млрд. сўм ҳажмида маблағлар ажратилди.

Банк томонидан кичик бизнес субъектларига ажратилган кредитлар ҳисобига 2 200 дан ортиқ янги иш ўрни барпо этилди.

 

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example