ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


«Кафолат» давлат акциядорлик суғурта компанияси (ОАЖ)да SCOR Global P&C SE (Франция) вакиллари билан ишбилармонлик учрашуви бўлиб ўтди. Унда томонлар қайта суғурталаш соҳасига оид масалалар юзасидан музокара олиб борди.

 

Учрашувда SCOR Global P&C SE компаниясининг Марказий ва Шарқий Европа минтақалари бўйича раҳбари Фабрис де Диано ҳамда ушбу ташкилотнинг Россия Федера¬циясидаги ваколатхонаси («СКОР Перестрахование» компанияси) бош директори Дмитрий Благутин иштирок этишди.
Музокара чоғида томонлар бир-бирларини суғурта бозорида қайта суғурталаш бўйича жорий ҳолат билан таништириб, тизимни ривожлантириш чоралари юзасидан фикр алмашди. Шунингдек, қайта суғурталаш бўйича бугун жаҳон бозорида кечаётган жараёнлар, уни тараққий эттириш истиқболлари ва муаммолари муҳокама қилинди.
Учрашувда Фабрис де Диано келажакда Ўзбекистонда суғурта ва қайта суғурталаш соҳасини ривожлантириш потенциали катта эканлигини алоҳида таъкидлаб, бу борада маҳаллий суғурта ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини қайд этди.
Ўз навбатида, «Кафолат» ДАСК вакиллари ҳам қайта суғурталаш соҳасида дунёда етакчилик қилаётган компаниялар, жумладан, SCOR Global P&C SE билан ўзаро ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини билдиришди. Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, «Кафолат» ДАСК томонидан 666, 9 млрд. сўм ҳажмида қайта суғурталаш мажбурияти берилиб, 979,1 млрд. сўмга тенг мажбурият олинди.
Учрашув якунида томонлар ўтказилган музокара қониқарли якун топганини қайд этиб, ҳамкорликни шу тарзда давом эттириш истагини билдиришди.
Маълумот учун. SCOR – молиявий хизматларни кўрсатувчи бир нечта француз компанияларининг бирлашмаси ҳисобланади. Айни пайтда компания қайта суғурталаш соҳасида дунё бўйича етакчилик қилаётган бешлик ташкилотлари қаторидан ўрин олган. Компания таркиби – Scor Global P&C (қайта суғурталаш ва мол-мулк суғуртаси), SCOR Global Life (ҳаёт суғуртаси ва қайта суғурта), Scor Global Investments (компания активларини бошқариш) каби асосий гуруҳлардан иборат.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example