ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси томонидан 2014 йил I чорагида юклатилган вазифаларнинг ижро этилиши доирасида якунлар чиқарилди.

 

2014 йил I чорагида Жамғармага компенсация тўловини амалга ошириш учун жабрланганлардан 502,77 млн. сўм (252,3 фоиз) миқдорида 130 та илтимоснома келиб тушди (2013 йилнинг худди шу давридаги кўрсаткич билан солиштирганда 158,5 фоиз). Шундан 58,26 млн. сўмлик миқдордаги 16 та илтимоснома юридик шахслардан, 444,5 млн. сўмлик 114 та илтимоснома эса жисмоний шахслардан келиб тушган.
Ҳисобот даврида 203,46 млн. сўмлик 93 та илтимоснома (189,8 фоиз) қондирилди. Шундан 28,03 млн. сўмлик миқдордаги 14 та илтимоснома ҳамда 175,43 млн. сўмлик миқдордаги 79 та илтимоснома тегишинча юридик ва жисмоний шахслардан келиб тушган. 91,9 млн. сўмлик миқдордаги 29 та илтимоснома кўриб чиқиш босқичида турибди.
26,8 млн. сўм миқдоридаги 6 та илтимоснома йўл-транспорт ҳодисасида айбдорнинг амалдаги полиси борлиги аниқланганлиги, шунингдек, айбдор томонидан жабрланганга етказилган моддий зарар қопланганлиги муносабати билан рад этилди.
Илтимосномалар келиб тушишига кўра, минтақа кесимида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти умумий улушда 53,1 фоиз ва 17,7 фоиз кўрсаткичи билан етакчилик қилади. Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари тегишинча 1,5 фоиз ва 0,7 фоиз кўрсаткичи билан сўнгги ўринларни эгаллаб турибди.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёз ҳуқуқига эга бўлган шахсларга суғурта компаниялари тақдим этган суғурта мукофотлари бўйича чегирмалар Жамғармага суғурта компания¬лари, Жамғарма аъзолари томонидан 196,48 млн. сўм (112,4 фоиз) миқдорида 12 947 дона (100,11 фоиз) кўринишида компенсациялаш учун тақдим этилган, шундан 7 040 донаси (75,8 фоиз), яъни умумий миқдорнинг 107,30 млн. сўмни (82,4 фоиз) ташкил этувчи 54,3 фоизи компенсацияланди.
2014 йилнинг I чорагида Жамғарма томонидан йўл-транспорт ҳодисаларида жабр-ланганларга етказилган зарар учун жавобгар шахслардан регресс тартибида 41,4 млн. сўм (119,2 фоиз) ундириб олинди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example