ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9537.55 +26.56
1 EUR = 10545.67 +69.31
1 RUB = 149.88 +2.09
1 GBP = 12527.57 +227.01
1 JPY = 87.83 +0.98
1 AFN = 122.43 +0.65
1 AMD = 20.02 +0.04
1 AED = 2596.81 +7.24


Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан «Иқтисодий ночор корхоналарни тиклашда тижорат банкларининг ўрни ва аҳа­мияти» мавзусига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

 

Анжуманда Марказий банкнинг масъул ходимлари иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва фаолиятини тиклаш, уларда ишлаб чиқаришни модернизациялаш, ички ва ташқи бозорларга мўлжалланган рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва фаолияти тикланган корхоналарни стратегик инвесторларга сотиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.
Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг 2008 йил 18 ноябрда қабул қилинган «Иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг молиявий барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига биноан тижорат банклари хўжалик судлари қарорлари, шунингдек, аукцион ва танлов савдолари натижалари бўйича ўз балансига жами 173 та банкрот ва иқтисодий ночор корхонани қабул қилиб олган эди. Ушбу корхоналарда ишлаб чиқаришни қайта ташкил этиш учун бошқарувчи менежерлар танлаб олинди.
Корхоналар экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош, юқори ликвидли маҳсулот ишлаб чиқарадиган замонавий технологиялар билан қайта жиҳозланди. Банклар томонидан ушбу корхоналарда ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйиш учун 569,1 млрд. сўм миқдорида инвестиция йўналтирилди. Натижада қайта тикланган корхоналар томонидан жами 2 трлн. 781,6 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, шундан 728,5 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маҳсулотлар экспорт қилинди. Фаолияти тикланган мазкур корхоналарнинг 116 таси янги мулкдорларга сотилиб, 20 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилди.
Иқтисодий ночор корхоналарни соғ¬ломлаштириш механизми янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, бошқарувнинг замонавий усулларини жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш баробарида, банкротлик туфайли хизматчиларга ўз вақтида берилмаган ойлик маошларни, таътил пулларини қоплаб беришдек муҳим ижтимоий-иқтисодий вазифани ҳам бажаради.
Бунда иқтисодий ночор корхоналар негизида ташкил этилган янги корхоналарнинг активларини самарали бошқариш учун етакчи тижорат банклари базасида ташкил топган «NBU Investment», «NBU Invest Group», «Asaka Investments», «Agroinvest Recovery» ва «PSB Industrial Investments» бошқарув компаниялари ва алоҳида таркибий бўлинмаларининг хизмати катта бўлди. Улар ушбу жараёнда ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бевосита бошқариш, маркетинг тадқиқотлари олиб бориш, гаров мулкидан самарали фойдаланиш, бизнес-режалар тузиш, лойиҳавий молиялаштириш ва инвестицион кредитлар ажратиш ҳамда хизматлар кўрсатиш, янги иш ўринлари ташкил этиш ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш каби йўналишлар бўйича муҳим тажриба орттирдилар.
Таъкидлаш ўринлики, тижорат банклари балансига қабул қилинган корхоналар фаолиятини тиклаш ва уларда рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда Ҳукуматимиз томонидан берилган имтиёзлар – иқтисодий ночор корхоналар негизида янгидан ташкил этилган корхоналар рўйхатдан ўтган кундан бошлаб 3 йилгача қўшилган қиймат солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, даромад солиғи ва ягона солиқдан озод этилганлиги, ушбу солиқ имтиёзларининг янги мулкдорларга ҳам 3 йилгача амал қилиниши ижобий самара берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 27 мартда қабул қилинган «Тижорат банкларининг инвестиция фаолиятини рағбатлантиришга ва банклар томонидан корхоналарни янги инвесторларга сотишни жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ фаолияти қайта тикланган корхоналарни салоҳиятли инвесторларга сотиш тадбирлари давом эттирилмоқда. Унга кўра, жорий йилда тижорат банклари балансидаги 33 та корхона аукцион савдосига қўйилади ёки тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан бозор қиймати бўйича сотилади.
Инвесторлар сотувга қўйилган барча корхоналар бўйича тўловларни бир йўла ёки сотиб олиш суммасининг қолдиғига фоизлар ҳисобламасдан бўлиб-бўлиб тўлашига рухсат берилган.
Тижорат банклари бундан кейин ҳам миллий иқтисодиётни тузилмавий ўзгартиш, модернизациялаш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш, иқтисодий ночор ва кам даромадли корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш жараёнларида фаол иштирок этиб борадилар.
Матбуот анжуманида бошқарув компаниялари раҳбарлари, инвесторлар ҳам иштирок этди ва журналистларнинг кўплаб саволларига жавоб қайтардилар.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example