ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун «Очиқ эшиклар куни» ўтказилди.

 

Тадбирда Қўмита ҳамда унинг таркибий тузилма ташкилотлари масъул ходимлари ўз маърузалари билан иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов олиб борар экан, мамлакатимиз иқтисодиётида давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкчиликнинг роли ва аҳамиятини янада ошириш, монополияга қарши самарали тартиботларни юритиш, ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан бири эканини таъкидлаб ўтди. Шу боис, мазкур жараёнларни янада фаоллаштириш ва бу борадаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида Президентимизнинг 2012 йил 13 ноябрдаги 4483-сонли фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди.

Мазкур Фармон билан янги тузилган Қўмита олдига иқтисодиётнинг асоси бўлмиш давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хусусий мулкчилик кўламини кенгайтириш, монополияга қарши самарали тартиботларни амалга ошириш ҳамда реал рақобатчилик муҳитини шакллантириш, фонд бозори, хусусан, иккиламчи фонд бозорини жадал ривожлантириш, корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш каби устувор вазифалар қўйилди.

Мустақиллик йилларида давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича кенг кўламдаги ишлар амалга оширилиши натижасида 31 мингдан зиёд давлат корхоналари ва объектлари мулкчилик шаклини ўзгартирди.

Қўмита олдига қўйилган асосий вазифалардан бири, бу – хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг устав жамғармаларидаги давлатга тегишли активларни ҳамда акциялар пакетлари (улушлари)ни хусусий мулкка сотиш, давлат мулкининг хусусий мулк эгаларига сотилишида очиқлик ва ошкораликни таъминловчи давлат тасарруфидан чиқаришнинг янги шакли ва усулларини жорий этиш, инвесторлар томонидан қабул қилинган инвестиция мажбуриятлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш бўйича тизимли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишдан иборат.

Шу муносабат билан давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва бозор иқтисодиёти асоси ҳисобланган хусусий мулкчилик кўламларини янада кенгайтириш борасида Ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қатор қарорлар талабларини ижро этиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.

Фармонда белгилаб берилган устувор йўналишлардан яна биттаси, бу монополияга қарши самарали тартиботларни ўрнатиш ҳамда ҳақиқий рақобат муҳитини шакллантиришдан иборатдир.

Монополияга қарши тартибга солиш бўйича самарали чораларни амалга ошириш авваламбор, юқори монополлашган тузилмага эга рақобат муҳити ривожланмаган бозорларга нисбатан рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида таъсир ўтказишни назарда тутади. Шу боис, товар ва молия бозорларида қўшимча равишда ўрганиш ишлари давом эттирилади ва монополлашув даражасини пасайтириш бўйича таклифлар тайёрланади ҳамда тадбиркорлик субъектларининг давлат ва корпоратив харидлар, шунингдек, биржа савдоларига тенг шартлар асосида кира олишларини таъминлаш борасида ишлар давом эттирилади.

Қўмита зиммасига юклатилган вазифалар қаторига товарлар (ишлар, хизматлар) бозорларида, биринчи навбатда, ички истеъмол бозорида ва реклама соҳасида ноҳалол рақобатчиликка чек қўйиш чора-тадбирларини амалга ошириш, жамоат тузилмалари билан яқиндан мувофиқлаштирилган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини ва ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳам киради.

Бу борада Қўмита томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталганда, албатта, аҳоли ўртасида ўтказиб келинаётган кенг қамровли маърифий ишлар ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимининг тарғиб қилиниши билан боғлиқ чора-тадбирларни қайд этиш жоиз. Натижада, Қўмита ва унинг ҳудудий органларига истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар сони кўпайди. Мазкур ҳолат эса аҳолининг истеъмол маданияти юксалаётганидан ва ўзини-ўзи тартибга солувчи механизмлар фаоллашганлигидан ҳамда фуқароларнинг ваколатли давлат органларига бўлган ишончи ортаётганлигидан далолат бермоқда.

Паст рентабелли ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг иқтисодий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш, уларга биринчи навбатда янги инвесторларни жалб этиш, модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш, янги рақобатбардош маҳсулотларни ўзлаштириш ҳисобига молиявий соғломлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳам Қўмита олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бу йўлда хусусий тадбиркорлик субъектларига амалий ёрдам кўрсатиш орқали молиявий соғломлаштириш дастурларининг амалга оширилаётганлиги, ушбу корхоналарда дас­турлар бажарилиши устидан тизимли мониторинг ўрнатилганлигини алоҳида таъкидлаш лозим.

Шу билан бирга, Қўмита томонидан тижорат банклари, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этилаётган ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш дастури республикамиз иқтисодиётининг барқарор ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда. Унга мувофиқ, 2014 йилда ҳудудларда корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш юзасидан 4 281 корхонада модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш мақсадида инвестициялар йўналтириш кўзда тутилган. Ушбу мақсадлар учун 1,8 трлн. сўм миқдорида инвестиция­лар жалб қилиниши режалаштирилган бўлса, шундан 895,1 млрд. сўмини тижорат банкларининг кредитлари ташкил этади. 2014 йил 1 апрель ҳолатига кўра, дастурга киритилган корхоналарни модернизациялаш ва ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйиш учун 568,2 млрд. сўмлик инвестициялар киритилган бўлса, шундан 282,7 млрд. сўми банклар кредитлари ҳиссасига тўғри келди. Бундай саъй-ҳаракатлар самарасида, корхоналарда жорий йилнинг I чораги давомида 668,2 млрд. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, хизматлар кўрсатилган бўлса, шунинг 37 млн. доллар ҳажмидаги қисми экспортга йўналтирилди. Корхоналарда мазкур даврда 6,2 мингта янги иш ўринлари яратилгани эса бу йўлда олиб борилаётган чора-тадбирларнинг ижтимоий аҳамиятини кўрсатиб турибди.     

Қўмита фаолиятидаги устувор йўналишлардан яна бири республика фонд бозори, хусусан, иккиламчи фонд бозорини жадал ривожлантириш, корпоратив бошқарув тизимини тубдан такомиллаштиришдир. Бугунги кунга келиб республикада замонавий қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш борасида муайян ишлар амалга оширилди. Корпоратив бошқарув тизимини ва қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш ҳамда тартибга солиш борасида етарли ҳуқуқий база яратилди, хусусан, соҳага оид 115 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example