ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва «Ўзсаноатқурилишбанк» акциядорлик-тижорат банки ҳамкорлигида «Ягонасан, муқаддас ватаним, севги ва садоқатим сенга бахшида, гўзал Ўзбекистоним!» шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

 

Юртбошимизнинг 2014 йил 1 июлда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги Қарорига мувофиқ ташкил этилган ушбу тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасидан вакиллар, тижорат банклари ходимлари, шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ҳамда ёшлар иштирок этди.
Тадбирда сўз олганлар ўтган йигирма уч йил давомида мамлакатимиз банк-молия соҳасида олиб борилган ислоҳотлар, хусусан, Давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ишлаб чиқилган банк-кредит тизими, иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш ва аҳолини ижтимоий-иқтисодий ҳимоялашга қаратилган чора-тадбирлар ўзининг амалий натижасини бераётганлигини таъкидладилар.
Дарҳақиқат, сўнгги йилларда юртимиз банк тизимида амалга оширилаётган мақсадли чора-тадбирлар натижасида тижорат банклари фаолиятида муҳим ва сифатли ўзгаришларга эришиш, чунончи, иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш ҳажмини кенгайтириш ҳамда молиявий хизматлар кўрсатиш сифатини яхшилаш имконини берди. Айниқса, банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш борасида мамлакатимиз раҳбариятининг бош ислоҳотчи бўлиши ушбу йўналишдаги кўрсаткичларнинг барқарор шаклланишида муҳим ўрин тутди.
Эътиборимизни аниқ рақамларга қаратадиган бўлсак, сўнгги 6 йил ичида банкларнинг умумий капитали 4,4 баравардан ортиққа ўсди. «Хавфсизлик ёстиғи» охирги 4 йилда қарийб 3 бараварга ошиб, 2 млрд. АҚШ долларидан ортиқни, актив кўрсаткичлари эса, уларнинг жами мажбуриятларидан 1,6 баравардан зиёдни ташкил қилмоқда.
Тадбирда тизимдаги сифатли ўзгаришлар ҳақида сўз борар экан, бу жараён банкларнинг ресурс базасини шакллантириш, хусусан, омонатлар доирасини кенгайтириш, омонатчиларга хизмат кўрсатиш механизмини такомиллаштириш ҳамда қимматли қоғозлар муомаласини барқарорлаштиришда ҳам ўз аксини топаётганлиги қайд этилди.
Шунингдек, юқоридагилар билан ҳамоҳанг равишда иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш ҳажми сўнгги 13 йилда 44 бараварга, узоқ муддатли кредитлар 63 бараварга ўсди. Таъкидлаш жоиз, ушбу йилларда иқтисодиётнинг реал секторини кредитлаш ҳажмининг ўсиш суръати ялпи ички маҳсулотнинг номинал ўсиш суръатидан сезиларли даражада ошиб, миллий иқтисодиётнинг ўсишига банк секторининг фаол кўмагини таъминламоқда.
Тадбирда ўтган даврда мамлакатимиз банк тизимида мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида халқаро мезон ва стандартларни инобатга олган ҳолда банк фаолиятининг қонуний ва меъёрий базасини такомиллаштириш, молия-банк тизимида ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш ва бизнесни юритишда барча қулайликлар яратилганлигига алоҳида тўхталиб ўтилди.
– Бу, ўз навбатида, мижозларга хизмат кўрсатиш ва кичик бизнесни кредитлаш ҳажмини сезиларли даражада оширишга хизмат қилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тижорат банкларининг инвестиция портфелини мониторинг қилиш департаменти директори А.Қосимов. – Жумладан, 2000 йилдан бошлаб тадбиркорлик соҳасини кредитлаш 67,3 бараварга, микрокредитлаш 129 бараварга ошди. Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка ажратилган кредитлар ҳажми 31 фоиздан ошиб, 4,8 трлн. сўмни ташкил қилди.
Эътиборли томони шундаки, бугунги кунда республикамиз банклари фаолиятидаги эришилган ижобий натижалар етакчи халқаро рейтинг агентликлари баҳоларида акс эттирилмоқда. Жумладан, охирги 5 йил ичида «Moody’s» рейтинг агентлиги Ўзбекистон банк тизимининг ривожланиш истиқболларига «барқарор» рейтингини берди. «Standard & Poor’s» агент¬лиги эса, банкларга берган баҳосини яна бир поғонага кўтарди.
Бундан ташқари, Халқаро валюта фонди томонидан олиб борилган тадқиқот натижаларига кўра, Ўзбекистон юз минг катта ёшдаги аҳолига тўғри келадиган тижорат банклари сони бўйича МДҲ давлатлари орасида пешқадамлик қилмоқда.
Тадбирда иштирокчилар мамлакатимиз банклари томонидан биргина кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда олиб борилаётган чора-тадбирлар, улар томонидан тақдим этилаётган лойиҳаларни молиялаштириш ва бу борада соҳа субъектларига берилаётган имтиёзлар хусусида «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ мисолида бохабар бўлдилар.
Унда мазкур банк бошқаруви раиси Жаҳонгир Обиджоновнинг маърузали чиқишидан сўнг муассасанинг 35 нафар тадбиркорга имтиёзли кредит олиш ҳуқуқи¬ни берувчи сертификати топширилди.
– Корхонамиз болалар трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган, – дейди «Dream Impex Group» МЧЖ раҳбари Сарвар Айходжаев. – Юздан ортиқ турдаги маҳсулотларимизни ишлаб чиқариш учун 20 дан зиёд ишчи кучи жалб қилинган. Ушбу сертификатни қўлга киритиб, олдимиздаги режаларимизни ўз муддатидан олдин ижро этишга замин яратдик.
Тадбир кўтаринки руҳда ўтиб, иштирокчилар халқ ҳофизлари ижросидаги мусиқали дастурни ҳам томоша қилдилар.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example