ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


«Ўзбекинвест» экспорт-импорт миллий суғурта компаниясида «Ўзбекистон Республикасида экспорт шарт­номаларини суғурталашнинг аҳамияти» мавзуида амалий семинар бўлиб ўтди.

 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 21 апрелдаги «Миллий экспорт қилувчиларни суғурталашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 167-сонли қарорига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳокамасига бағишланиб, унда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, тижорат банклари, суғурта компаниялари ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, экспорт билан шуғулланувчи корхоналар вакиллари иштирок этди.

Маълумки, жорий йилнинг 2 июнида мамлакатимизда экспортни суғурта механизми ёрдамида қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 167-сонли қарорига маълум ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Ўзгартириш ва қўшимчалар моҳиятини жамоатчилик ва мутасаддилар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан амалий семинар ва учрашувлар ўтказиш жадвали тасдиқланди.

Мазкур семинар жадвалга мувофиқ, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти учун ўтказиладиган тадбирга масъул ташкилот сифатида тайинланган «Ўзбекинвест» ЭИМСКнинг ушбу йўналишдаги дастлабки фаолияти саналади.

Анжуман иштирокчилари Вазирлар Маҳкамасининг 167-сонли қарорига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, «Экспорт шартномаларини суғурталашнинг афзалликлари» каби мавзуларда ҳамда экспорт шартномаларини суғурталаш ва бошқа суғурта хизматларини кўрсатишга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида тақдимотли чиқишлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, семинарда Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспорт фаолиятини қўллаб-қувватлаш жам­ғармасининг юртимиз экспорт салоҳиятини юксалтиришдаги роли ва вазифаси ҳамда тадбиркорларга берилаётган амалий ёрдамлар ҳақида ҳам сўз юритилиб, иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб қайтарилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example