ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Микрокредитбанк» акциядорлик-тижорат банки, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ўртасида 6 млн. АҚШ доллари қийматига тенг кредит линия бўйича келишув имзоланди.

 

Мазкур келишув «Ўзбекис­тон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди (IFAD) ва Испания траст фондининг суб-заём маблағларини жалб қилиш орқали қайта кредитлашни ўз ичига олади.

IFAD иштирокидаги ло­йиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 22 январдаги «Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди иштирокида «Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик соҳасини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2113-сонли Қарорига мувофиқ амалга оширилиб, унинг умумий ҳажми 28,337 млн. АҚШ доллари миқдоридадир. Шундан 22,00 млн. АҚШ доллари IFAD улушига тўғри келса, қолган 1,678 млн. АҚШ доллари ҳукумат, 5,241 млн. АҚШ доллари эса, бинефициарлар сармояси ҳисобланади.

Шундан, «Микрокредитбанк» АТБ томонидан имзоланган Келишувга биноан 6,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги кредит линия маблағлари Сурхондарё вилоятида мева-сабзавотчиликни ривожлантириш, хусусан, ушбу турдаги маҳсулотларни етиштириш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example