ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


28 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида ўзаро алмашинув механизмини қўллаш орқали манфаатли иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Қозоғистон ва Ўзбекистон расмий ва ишбилармон доира вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Товар хомашё биржаси ва «Трастбанк» хусусий акциядорлик банки билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбир «Мамлакатда валюта сиёсатини либераллаштириш, реал бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда нархни шакллантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, соғлом рақобат ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш» мавзусига бағишланди.

Тадбир давомида Қозоғистон ширкатлари иштирокидаги биржа савдоларини ташкил этиш, аккредитлаш механизмларини жорий этиш, Ўзбекистон Республикаси норезидентларига савдо-сотиқни йўлга қўйиш, импорт шартлари бўйича юкларни ва банклараро ҳисоб- китобларни тақдим этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, валюта соҳасини тартибга солишнинг бозор механизмларини жорий қилиш, республикада экспорт салоҳиятини оширишни рағбатлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг ташқи ва ички бозордаги рақобатбардошлигини ошириш, мамлакатимизда инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Анжуман давомида Ўзбекистон Республикаси Товар хом ашё биржаси ва «Трастбанк» хусусий акциядорлик банкининг ўзаро муносабатлари, мижозлар билан ўрнатиладиган алоқалар ва уларнинг ўзига хос эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда банк ва мижоз ўртасида ўрнатиладиган ўзаро манфаатли ҳамкорлик натижалари тақдимоти ўтказилди.

Мазкур учрашув биржа ва банк вакиллари ҳамда Қозоғистонлик ширкатлар ўртасида яқин ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиши, қолаверса тадбиркорлик ва бизнесни муваффақиятли ривожлантириш учун қулай шарт- шароитлар яратиш мақсадида яқин мулоқот ўрнатиш учун кенг имконият яратди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example