ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


Бугун юртимиз қишлоқларини оралаган киши беихтиёр завқу шавққа тўлади. Қаерга қарама ободлик, бунёдкорлик, замонавий турли иншоотларга дуч келасан. Олдингидек, чангу лойга ботган кўчалар, газ, электр тармоқсиз масканлар эндиликда обод гўшага айланиб бормоқда. Буларни кўриб, қишлоқ дегинг ҳам келмайди. Айниқса, у ерда истиқомат қилаётган аҳоли билан суҳбатлашиб қолсангиз, ҳаётдан мамнунлиги, шу юртдан розигини эшитиб, дилинг янада равшанлашади.
Шу боис ҳам бугун ҳар бир киши юртимиз ободлигига ҳисса қўшиш ниятида. Чунки давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бошланган обод қишлоқ дастури ҳаммани ана шундай эзгулик сари етакламоқда. Қисқа фурсатда кўримсиз қишлоқлар обод файзли гўшаларга айланди.

Бундай улкан бунёдкорлик ишларида банк соҳаси вакиллари ҳам енг шимариб ишга киришган. Жумладан, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг “Обод қишлоқ” дастури бўйича олиб бораётган ишларини эътироф этиш жоиз. Айни кунда банк томонидан 126 та лойиҳани молиялаштириш учун умумий ҳажми 42 млрд. сўмга яқин кредит линия очилган.

Дарҳақиқат, дастурга мувофиқ қишлоқларни ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш ва жадаллаштириш бўйича “Ўзсаноатқурилишбанк”да тижорат банклари билан биргаликда манзилли режа ишлаб чиқилган. Унга кўра, қишлоқларда намунавий лойиҳалар асосида сартарошхона, гўзаллик салони ва бошқа хизмат турларини ўз ичига олган маиший хизмат кўрсатиш мажмуалари ҳамда ҳаммомлар барпо этилмоқда. Бу эса аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаши баробарида янги иш ўринлари яратилишига ҳам замин бўлаётир.

Ана шундай обод масканлар қаторида Андижон вилояти Асака тумани “Қайрағоч”, Навоий вилояти Нурота тумани “Чуя”, Фарғона вилояти Олтиариқ тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролари йиғинларини айтиш мумкин. Мазкур ҳудудларда банк кўмагида қатор ободлик, бунёдкорлик ишлари олиб борилди.
Бу ўзгаришлар ҳақида қишлоқ аҳлининг фикри билан қизиқдик.


 

– Тўғри, бугунги кунда қишлоқларда ҳам шаҳарникидан қолишмайдиган даражада шарт-шароитлар яратилган, – дейди Андижон вилояти Асака туманида яшовчи тадбиркор Ойбек Қорабоев. – Илгаригидек, электр таъминотида, газ ёқилғисида узилишлар йўқ. Турли хил дўконлар, хизмат кўрсатиш, дам олиш масканлари барпо этилмоқда. Биз ҳам ана шу ишларга бош қўшиш мақсадида ҳаммом қуришни мақсад қилдик. Чунки айни пайтда ҳаммом хизмати ҳудудимизда йўқ. Биргина дастур асосида қишлоқлар обод, одамлар эса ишли бўляпти.


Банк ахборот хизмати

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example