ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


2018 йил 5 октябрь куни Парижда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи арафасида ўтказилган Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Миллий банки Crédit Agricole S.A. банки билан 300 млн евролик кредит битимини имзолади.

Шартнома экспорт кредит агентликлари суғурта қопламаси остида француз банкининг кредит линияси хисобидан Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришни назарда тутади. Crédit Agricole S.A. Франция ва бошқа Европа мамлакатларидан ускуналар ва теxнологияларни етказиб бериш бўйича савдони молиялаштириш бўйича xизматларни таклиф қилишга тайёр.

Миллий банк томонидан имзоланган кредит шартномаси янги сармоя бозорларидан фойдаланиш имкониятини очиб беради, бу узоқ муддатли кредит ресурсларини янада қулайроқ шароитларда жалб этиш имконини беради.

Crédit Agricole S.A. билан ҳамкорлик фақат кредит ресурсларини жалб қилиш билан чегараланиб қолмасдан, шунингдек, ўзбек тадбиркорларига француз бизнеси билан алоқаларни йўлга қўйиш бўйича консалтинг xизматларини тақдим этади.

Crédit Agricole S.A. банкининг кредит линияси давлат кафолатисиз жалб этилиши xалқаро молия институтларининг Ўзбекистон ва унинг банк муассасаларига ишончи ортиб бораётганидан далолат беради.


Crédit Agricole Corporate and Investment Bank S.A (Кредит Агриколь Корпоратив ва Инвестиция Банки АЖ) Франция ва Европа банк xизматлари бозорида етакчи бўлиб, дунёнинг 50 та мамлакатида 52 миллиондан ортиқ мижозларга xизмат кўрсатади. "Global Finance" нашрининг баҳолашича, Crédit Agricole гуруҳи активлари 1,82 трлн евро бўлиб, дунёнинг энг йирик 50 банки орасида 13-ўринни эгаллайди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example