ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


2018 йил 5 октябрь куни Парижда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи арафасида ўтказилган Ўзбекистон-Франция бизнес-форуми доирасида Ўзбекистон Миллий банки ва NATIXIS банки 500 млн. евролик кредит битимларини имзолади.

Битимлар экспорт-кредит агентликлари кафолати остида Франция ва бошқа Европа мамлакатларидан юқори теxнологиялар ва хизматларни кичик бизнес субъектлари ва хусусий тадбиркорларга етказиб бериш бўйича инвестицион лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтиришни назарда тутади.

Келишувларга кўра, битимлар доирасида экспортни молиялаштируви лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Европа капитал бозорига киришда кўмак бериш ҳамда стратегик лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитларни ажратишни кўзда тутади.

NATIXIS банки билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатлар ривожланишига омил бўлади, шунингдек, мақбул шартларда узоқ муддатли кредит ресурсларини жалб этиш ва Ўзбекистонда бизнес қилиш учун янги инвестицион имкониятларни яратади.


NATIXIS (Натиксис) – Франциянинг энг йирик корпоратив ва инвестиция банкларидан бири бўлиб, BPCE Group таркибига киради ҳамда мамлакатда катталиги жиҳатидан тўртинчи ўринда туради.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example