ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


Жорий йилнинг ўтган 6 ойи давомида «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» акциядорлик-тижорат банки томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 329,8 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилган ҳолда республикамиз бўйлаб 6 012 та янги иш ўрни яратилишига эришилди.

 

Таъкидлаш жоиз, банк 2014 йилда ушбу соҳага жами 642,1 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратишни режалаштирган бўлиб, биринчи ярим йилликда 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробарга кўп сармоя жалб қилди.

Ушбу даврда микрокредит маблағларини йўналтириш бўйича белгиланган режа 101 фоиздан зиёдга бажарилиб, 33,7 млрд. сўмга етказилди. Бунинг натижасида эса 1 292 та янги иш ўрни вужудга келди.

Ҳисобот даврида муассасанинг кичик бизнесни Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан 6,1 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Маълумки, айни пайтда банклар фаолиятида Президентимизнинг 2014 йил 6 февралдаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2124-сонли Қарори ҳамда 2010 йил 28 июлдаги «Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4232-сонли Фармони муҳим ўрин тутмоқда. Жумладан, «Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» ҳам коллеж битирувчиларини тадбиркорликка жалб қилиш бўйича алоҳида чора-тадбирларни олиб бормоқда. Хусусан, бу борада банк 2014 йилда 10,0 млрд. сўм миқдорда кредит маблағлари ажратишни белгилаган бўлиб, ярим йил давомида 2013 йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баробарга кўп, яъни 6,2 млрд. сўм миқдорида сармоя жалб қилди.

Шунингдек, ўтган даврда банк томонидан аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашга 23,8 млрд. сўм, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 30,6 млрд. сўм, мева-сабзавотчиликни ривожлантиришга 1,5 млрд. сўм ҳамда оилавий тадбиркорликка 5,1 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2007 йил 18 майдаги «Ёш ои­ла­ларни моддий ва маънавий қўл­лаб-қувватлашга доир қўшимча чо­ра-тадбирлар тўғрисида»ги 3878-сон­ли Фармони ижроси юзасидан ёш оилаларга жами 22 133 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилиб, ушбу йўналишдаги белгиланган режа  138,6 фоизга бажарилишига эришилди. Жумладан, ушбу маблағларнинг 10 582 млн. сўми 131 нафар мижозга ипотека,  4 580 млн. сўми 787  нафар мижозга истеъмол ҳамда 6 971 млн. сўми 447 нафар мижозга микрокредит сифатида тақдим этилди.

Бундан ташқари, банк томонидан 2014 йилнинг биринчи ярим йиллиги давомида чорвачиликка 5,3 млрд. сўм, паррандачиликка 10,5 млрд. сўм, балиқчилик тармоғига 0,8 млрд. сўм ҳамда асаларичиликни ривожлантириш учун 0,2 млрд. сўмлик кредитлар жалб қилинди.

«Ўзбекистон саноат-қурилиш банки» томонидан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтиришга 57,3 млрд. сўм (йиллик режа 94 млрд. сўм), ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга 77,9 млрд. сўм (йиллик режа 137,4 млрд. сўм) миқдорида кредит маблағлари ажратилди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example