ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 AED = 2601.35 +5.85
1 AFN = 124.47 -1.08
1 AMD = 19.28 -0.08


Бугунги ҳар бир соҳага янгича, қулай ва инновацион хизматлар жорий этилмоқда. Жумладан, банк соҳаси ҳам бу ўзаришлардан четда қолаётгани йўқ. Айниқса, аҳолимизни сифатли ва тезкор банк хизматлари билан таъминлашда тинимсиз ҳаракат қилаётган "ASIA ALLIANCE BANK" АТБ эътирофга лойиқ.

Аҳолининг кенг қатламини, хусусан, эшитиш имконияти чекланган инсонларни банк хизматлари билан таъминлаш мақсадида республика банклари ичида илк маротаба «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ ва Ўзбекистон «VETERAN» жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ҳамкорликда «Surdo-online» Uzbekistan» лойиҳасига қўл урди. Мазкур тизим орқали эшитиш имконияти чекланган мижозларга ҳам хизмат кўрсатиш имконияти амалиётга жорий этилди.

«Surdo-online» тизими Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида маъқулланган ва муваффақиятли амалиётга татбиқ этилмоқда. Мазкур хизматга кўра, эндиликда банкка мурожаат этган эшитиш тизимида нуқсони бор ҳар қандай мижоз ташкилотнинг махсус марказида ўтирган сурдотаржимонлар билан бемалол масофавий видеоалоқага чиқиб, исталган банк хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Айни кунларда «Surdo-online» масофавий таржимон хизмати фақатгина пойтахтимиздаги «ASIA ALLIANCE BANK» АТБнинг Олмазор туман филиалида фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, яқинда «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ ўзининг янги очилган «Тансиқбоев» мини-банки орқали мижозларга янада кенг кўламли хизматларни таклиф этмоқда. Мини-банк Қорақамиш 2/4 массивидаги аҳоли зич жойлашган ҳудудда — Тансиқбоев ва Қорақамиш кўчалари кесишмасида жойлашган.

Қулай жойлашув, банкдаги шинам муҳит, хушмуомала ва малакали ходимлар ҳудуд аҳолиси ҳамда тадбиркорларга ўзининг сифатли, тезкор қуйидаги банк хизматларини тақдим этмоқда:

— жисмоний ва юридик шахслар учун ҳисоб-варақаларини очиш ва юритиш;

— нақд ҳамда пластик картага маблағни ташлаб бериш кўринишида (совға тариқасида шахсий дизайндаги карта) микроқарзларни бериш;

— истеъмол кредитларини бериш (маиший техника, мебел, қурилиш материллари, авиабилетлар, тиббий хизматлар ҳамда маросимлар ўтказиш учун;

— автомобиль кредитини бериш;

— хорижий валютани конвертация қилиш; — пул ўтказмаларини амалга ошириш;

— омонатларни расмийлаштириш;

— Коммунал ва бошқа тўловларни тўлаш.

Тез орада мини-банкда аҳоли исталган вақтда пластик картадаги маблағни нақдига алмаштириб олиши учун 24 соат ишловчи банкомат ўрнатилиши ҳам режалаштириляпти.

Бу ҳақда банк сайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example