ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9061.00 +179
1 EUR = 10092.14 +163.84
1 RUB = 138.47 +2.09
1 GBP = 10926.66 +151.91
1 JPY = 85.57 +1.82
1 AFN = 115.77 +2.49
1 AMD = 19.09 +0.4
1 AED = 2467.06 +48.74


«Агробанк» акциядорлик-тижорат банки Президентимизнинг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011-2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги 1438-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросига алоҳида эътибор қаратиб, ўз капиталлашув даражасини ошириш, аҳоли ва хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини жалб қилган ҳолда, ресурс базасини мустаҳкамлаш борасида тегишли чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

 

Хусусан, 2014 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, банкнинг умумий капитали 409,3 млрд. сўмни ташкил этиб, йил бошига нисбатан 110 фоизга, устав капитали эса, 263,5 млрд. сўмга етиб, 113 фоизга ўси­ши таъминланди.

Ҳисобот санасида банк кредит қўйилмалари 2 трлн. 685 млрд. сўмни ташкил қилиб, йил бошига нисбатан 158 фоизга ошди. Иқтисодиётнинг турли йўналишларидаги тадбирларни молиялаштиришга жами 1 трлн. 646 млрд. сўм (шундан банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан 773 млрд. сўм)лик кредитлар ажратилди.

Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври давомида муассаса томонидан йўналтирилган инвестицион кредитлар миқдори 287,3 млрд. сўмни ташкил этиб, белгиланган режа ижроси 130 фоизга таъминланди.

Берилган кредитларнинг қарийб 50 фоизи қишлоқ хўжалигига, 30 фоизи саноатга, 6 фо­изи қурилиш ва транспорт соҳасига, 4 фоизи моддий-техник таъминотга ҳамда қолган қисми иқтисодиётнинг бошқа соҳаларига йўналтирилди.

Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурларга мувофиқ, 2014 йилнинг I ярим йиллигида умумий ҳажми 362 млрд. сўмлик 2274 та лойиҳа молиялаштирилиб, унга 183 млрд. сўм миқдорида банк кредитлари жалб қилинди.

Дастурларга киритилган лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 12 237 та янги иш ўрни ташкил этилишига замин яратилди.

Иқтисодий ночор ва кам қув­ватли корхоналарни молия­­вий соғломлаштириш дастурига мувофиқ эса, 116 та лойиҳа учун 31,9 млрд. сўмлик кредит ажратилди.

«Агробанк» 2014 йилга мўлжалланган инвестиция дастурига кўра, белгиланган 21 та лойиҳанинг 13 тасида (116 млрд. сўмлик) ўз маблағлари билан иштирок этишни режалаштирган.

Бугунги кунда ушбу лойиҳалар асосида 7 та корхонага жами 121 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Хусусан, «Сирдарё ИЭСнинг иккита энергоблокини тўлиқ масштабда замонавийлаштириш» инвестицион лойи­ҳа­сини молиялаштиришга 60 млрд. сўмлик кредит маблағлари йўналтирилди.

 

Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-

қувватлаш

Қишлоқ хўжалигини молия­вий қўллаб-қувватлаш «Агробанк» фаолият стратегиясининг асосий йўналишларидан ҳисобланади. Бу борада банк фермер хўжаликлари томонидан тақдим этилган лойиҳаларни ўз вақтида ҳал этишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 октябрдаги «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4478-сонли Фармонига асосан жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида кўп тармоқли фермер хўжаликларини ривожлантиришга 131 млрд. сўмлик кредит ажратди.

Бундан ташқари, жорий йилда етиштирилаётган ғалла ҳосилдорлигини ошириш мақсадида қўшимча озиқлантириш учун минерал ўғитлар сотиб олишга 61,7 млрд. сўм, қишлоқ хўжалиги корхоналари, шу жумладан, фермер хўжаликларини техникалар, агрегатлар ва эҳтиёт қисм­лари билан таъминлашга 69,1 млрд. сўм кредит маблағлари йўналтирилди. Ушбу маблағлар ҳисобига 249 та ҳайдов ва чопиқ тракторлари, 16 та комбайн ҳамда 31 та турли хилдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлар етказиб берилди.

2014 йилда давлат эҳтиёжлари учун пахта ва ғалла ҳосили етиштириш бўйича агротехник тадбирларни молиявий қўллаб-қувватлаш учун 1020 млрд. сўм, шундан ғалла ҳосилига 267 млрд. сўм, пахта ҳосилига 753 млрд. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилди.

 

Фермерлар экспортини ривожлантириш бўйича

Юртбошимизнинг 2013 йил 8 августдаги «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2022-сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон фермерлари Кенгаши билан биргаликда ҳудудларда фаолият кўрсатаётган фермер ва деҳқон хўжаликларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича тадбирлар амалга оширилди.

Хусусан, фермер хўжаликлари томонидан етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2014 йилда 77, 5 минг тоннадан ор­тиқ миқдорда экспортбоп  маҳсулотлар етиштириб бериш имконияти мавжуд бўлган 1 323 та фермерлар рўйхати шакллантирилиб, экспорт қилиш бўйича зарурий чоралар кўрилди. Натижада, жорий йилнинг I ярим йиллигида 34,9 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича шартномалар имзоланди ва 13, 8 млн. АҚШ доллари миқдорида маҳсулот экспортга йўналтирилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида «Агробанк» мамлакатимиз миқёсида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасидаги ҳамда озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат ишлаб чиқариш йўналишидаги лойиҳаларни молиялаштириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилган ҳолда, соҳани янада кенгайтириш борасидаги чора-тадбирларда ҳам фаол иштирок этди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example