ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 375-моддасига асосан янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни давлат рўйхатига олинган ойидан эмас, балки кейинги ойдан бошлаб тўлаши белгилаб қўйилган.

Шу билан бирга, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари коллежни тамомлаганидан кейин ўн икки ой ичида якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтган тақдирда, олти ой муддатга қатъий белгиланган солиқни тўлашдан озод этилган.

Тадбиркорлар учун яратилган бундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган ва рўзғорига қўшимча даромад манбаи сифатида барака киритаётган шахслар кўплаб топилади. Ўтган йилда ушбу имкониятдан республикамиз бўйича 94,6 минг нафар якка тартибдаги тадбиркорлар фойдаланиб, шундан 85,7 минг нафари янги рўйхатдан ўтгани учун, 8,9 минг нафари юридик шахс ташкил этмаган ҳолда оилавий тадбиркорлик шаклидаги фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъекти сифатида қатъий белгиланган солиқ ва суғурта бадали тўловларини ўз фаолиятини йўлга қўйганидан кейинги ойдан бошлаб тўлаган.

Қолаверса, 2018 йилда 13 минг нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиб, 19,5 млрд. сўм имтиёздан фойдаланган ҳолда қатъий белгиланган солиқни тўлашдан олти ой муддатга озод этилгани ҳам давлатимиз томонидан ёш тадбиркорлар фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътиборнинг амалий ифодасидир.

Ўз навбатида, эслатиб ўтиш жоизки, якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтганидан бошлаб ўн икки ой ичида фаолияти тугатилган ёки фаолияти уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ тўлови фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланиши белгиланган, дея маълум қилган Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example