ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Тошкентда АҚШ билан Марказий Осиё давлатлари ўртасида Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида 16 октябрь куни стандартлаштириш, санитария ва фитосанитария тадбирлари, шунингдек, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш масалалари бўйича ишчи гуруҳ мажлиси ташкил қилинди. 

Ушбу тадбир мамлакатимизда “АҚШ бизнес ҳафталиги“ доирасида илк бор ўтказилди. Унда кенгашга аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ, шунингдек, кузатувчи мақомига эга мамлакатлар – Афғонистон ва Покистон делегациялари, экспертлар, дипломатик корпус вакиллари иштирок этди. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири Ж.Хўжаев, АҚШнинг Жанубий ва Марказий Осиёдаги савдо ишлари бўйича вакили ёрдамчиси М.Линскотт ва бошқалар Ўзбекистонда иқтисодиётни либераллаштириш, қўшни ва ҳамкор давлатлар билан яқин шериклик алоқаларини мустаҳкамлаш орқали ўзаро манфаатли савдо муносабатларини янада ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилаётганини таъкидлади. Ўзбекистон ташқи иқтисодий сиёсатининг дўстона ҳамкорлик принципларга асослангани Марказий Осиё минтақаси, унга қўшни давлатларда савдо ва инвестицияларни ривожлантиришда янги истиқболлар очаётгани қайд этилди. 

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон ташқи сиёсатида қўшни мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш устувор тамойил сифатида белгиланди. Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 15-17 май кунлари Америка Қўшма Штатларига расмий ташрифи доирасида савдо-иқтисодий соҳаларда ҳамкорликка оид эришилган келишувлар ҳам Марказий Осиёнинг интеграциялашувини янада фаоллаштириш, ушбу минтақа ва унга қўшни давлатларда қўшма дастурларни амалга ошириш орқали рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш, савдо фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган. 

АҚШ билан Марказий Осиё давлатлари ўртасида Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим кенгашининг мунтазамлик касб этган мажлислари савдо-сармоя соҳасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш, минтақа давлатларининг инвестиция сиёсатини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имконини бермоқда. Унинг фаолияти турли соҳалардаги ўзаро муносабатларни янада мустаҳкамлашга қаратилгани билан муҳим аҳамиятга эга. Мазкур тадбир океанорти мамлакати ва Марказий Осиё давлатларининг ривожланаётган бозорлардаги янги имкониятлардан самарали фойдаланиши учун зарур шароит яратади. 

Музокаралар чоғида божхона тарифларини енгиллаштириш, бозорлар очиқлигини таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, савдо-сотиқни кенгайтиришдаги самарали ёндашувлар муҳокама қилинди. 

Анжуманда Марказий Осиёда савдо соҳасидаги дастурларни амалга ошириш, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш истиқболларига бағишланган тақдимотлар ўтказилди. 

Марказий Осиё давлатлари, унга қўшни Афғонистон делегациялари билан АҚШ ишчи гуруҳининг икки томонлама музокаралари ташкил қилинди. 

Мажлис якунлари бўйича ишчи гуруҳларнинг 2018-2019 йилларга мўлжалланган фаолиятига бағишланган қўшма баёнот қабул қилинди.

Бу ҳақда ЎзА сайти хабар бермоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example