ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Бугун Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси томонидан “ЎзРТХБда биржа савдолари ва электрон тижоратнинг замонавий шакли ва ривожланиш истиқболлари” мавзуида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда биржа фаолиятининг 9 ойлик якунлари бўйича сўз юритилди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг ўтган 9 ой давомида ЎзРТХБда 22,4 трлн. сўмга тенг шартномалар тузилди, бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2 баробар кўп, демакдир. Бундан биржа савдоларининг улуши 92 фоизга яқин, яъни 20,6 трлн.сўмни ташкил этди. Ўтган давр мобайнида рўйхатга олинган янги савдо иштирокчиларининг сони 4 баробардан ҳам ошди ва айни дамда мижозларнинг сони 33,5 мингни етган.


– Биржа ва аукцион савдоларда тадбиркорларнинг фаол иштирок этганлиги ЎзРТХБда товар айланмасининг динамик ўсишига хизмат қилди. Хусусан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган шартномалар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61 фоизга ўсиб, 11,4 трлн сўмни ташкил этди,– дейди маклериат етакчи мутахассиси Мурод Зокиров. – Жумладан, тадбиркорлар биржа орқали 8,4 трлн. сўмлик товар ресурсларини харид қилишган ва 3 трлн. сўмга тенг ўзлари ишлаб чиқарган товарларни сотишган.


Истиқболда ЎзРТХБ биржа савдолари ва электрон тижорат соҳасида хорижий биржалар ва шериклик билан ташқи алоқаларни янада ривожлантириш, мижозларни электрон савдоларига кенгроқ жалб қилиш мақсадида янги биржа хизмат турларини жорий этилиши ҳамда кадрлар малакасини ошириш ишлари кутилмоқда.

Анжуман сўнггида биржа мутахассислари ва журналистлар ўртасида савол-жавоблар бўлиб ўтди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example