ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8535.74 +17.06
1 EUR = 9566.00 -86.52
1 RUB = 132.57 +1.24
1 GBP = 10746.50 -101.19
1 JPY = 78.63 -0.12
1 AFN = 107.94 +0.38
1 AMD = 17.88 +0.08
1 AED = 2324.04 +4.58


«Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси 2014 йилнинг биринчи ярми бўйича ўз фаолияти натижаларини сарҳисоб қилди. Унда компания негизидаги корхоналар томонидан маҳаллий хомашё асосида маҳаллийлаштирилган маҳсулотни ишлаб чиқариш бўйича белгиланган режа 104,4 фоизга бажарилганлиги қайд этилди.

 

Жорий йилнинг ўтган биринчи ярим йиллигида юртимиз электр энергия тармоғидаги корхоналар фаолиятида ишлаб чиқаришнинг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши таъминланди. Яъни, республика истеъмолчиларига 23 млрд. кВт. соатдан зиёд ёки 101,2 фоиз ҳажмида электр энергияси етказиб берилиб, маҳсулот ва хизматлар экспорти 123,3 фоизга бажарилди. Тармоқларга хизмат кўрсатиш, лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича белгиланган режа тўлалигича ижро этилди.
Компания томонидан Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастурига мувофиқ, янги электр энергетика объектларини қуриш, ишлаб турган энергетика объектларини модернизациялаш ва реконструциялашга доир инвестиция лойиҳалари ишга туширилмоқда. Бир қатор иссиқлик электр станциялари, шу жумладан, Толлимаржон, Тошкент ва Навоий электр станцияларида буғ-газ қурилмаларини қуриш бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, Сирдарё ИЭСнинг иккита энергоблокини модернизациялаш, «Сирдарё ИЭС – Янги-Ангрен ИЭС» 500 кВ ХЛга ускуна ва қурилиш материаллари етказиб бериш учун тузилган битимга кўра қурилиш-монтаж ишлари давом эттирилмоқда. Устюрт ГХК объектларининг ташқи электр таъминоти учун ускуналар етказиб бериш борасида унинг техникавий қисмини баҳолаш ишлари тугатилиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Компания фаолиятига доир лойиҳалардан яна бири Самарқанд вилоятида қуввати 100 МВт. бўлган қуёш электр станциясини қуриш лойиҳаси бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси ҳамда Осиё тараққиёт ва тикланиш банки ўртасида имзоланган заём битими асосида молияланади. Ҳозирги пайтда ушбу фотоэлектр станциянинг қурилишини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш учун тендер ишлари кетмоқда.
Муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича белгиланган комплекс чора-тадбирлар бўйича «Ўзэлектртармоқ» унитар корхонаси ва ҳудудий электр тармоқ корхоналарида иссиқ сув таъминоти учун қуёш коллекторларини ўрнатиш бўйича 21 та лойиҳа, «Ўзбекэнерго» ДАК томонидан бириктириб қўйилган корхоналарда Сурхондарё вилоятининг 3 та турар жой пункти ва 5 та касб-ҳунар коллежида фотоэлектр станцияларни ўрнатиш бўйича 8 та лойиҳа амалга оширилиши мўлжалланмоқда. Шу билан бирга, «Хоразм ҲЭТК» акциядорлик жамиятининг чорвачилик комплексида биогаз қурилмасини ишга тушириш бўйича 1 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.
Компания «Соғлом бола йили» Давлат дастури доирасида республика аҳолисини электр энергияси билан таъминлашни яхшилаш, келгусида энергетика соҳаси ходимларининг ҳаёт тарзини юксалтиришга қаратилган кенг тармоқли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди. Уни амалга ошириш учун 2014 йилнинг биринчи ярмида 1,8 млрд. сўмлик маблағ жалб қилинди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example