ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 10139.30 +9.74
1 EUR = 11051.84 +96.72
1 RUB = 141.35 +3.81
1 GBP = 12333.44 +72.62
1 JPY = 94.22 -0.43
1 AFN = 132.40 -0.01
1 AMD = 21.08 +0.27
1 AED = 2760.65 +2.58


Жорий йилнинг 19 октябрь куни Давлат солиқ қўмитаси ташаббуси билан Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси билан ҳамкорликда суд ижро ҳужжатлари асосида солиқ қарзини қисқартириш бўйича ҳамкорликда амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйилаётган камчиликлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда Давлат солиқ қўмитасининг маъмурий биносидаги марказий студиясида қўмитанинг таркибий тузилмалари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти, ҳудудлардаги студияларда эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туман (шаҳар) Мажбурий ижро бюроси бошқармалари бошлиқлари, давлат ижрочилари, вилоят давлат солиқ бошқармалари ва инспекция ходимларидан иборат 1300 дан зиёд масъул мутахассислар иштирок этди.

Йиғилишда таъкидланишича, ҳозирда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 18 майдаги ҳамкорликдаги қўшма буйруғи асосида қарздорларнинг мол-мулкларини хатлаш ва солиқ қарзини ундириш тадбирларига 1121 нафар ходим жалб этилган. Кўрилган чора тадбирлар натижасида жорий йилнинг 9 ойи давомида 2,0 трлн. сўм солиқ қарзига эга 41,6 мингта объектда хатлов тадбири ўтказилиб, 195,8 мингта ҳолатда 1 трлн. 583,7 млрд. сўм маблағ ундирилди. Бу эса ўтган йилнинг мос даврига (54,7 мингта ҳолатда 454,3 млрд. сўм эди) нисбатан 141,1 мингта ҳолатда 1 трлн. 129,5 млрд. сўмга кўп маблағ ундирилган.

Шу билан бирга, 20,2 мингта қарздорнинг 458,9 млрд. сўм қийматидаги мол-мулклари, шундан 1450 та бино ва иншоот, 1819 та транспорт воситалари ва 16 966 та бошқа турдаги мулклар хатланди.

Видеоселектор йиғилишида ҳамкорликдаги ишларни ташкил этишда камчиликларга йўл қўйган ва кўрсаткичлари паст бўлган Тошкент, Қашқадарё, Сирдарё, Навоий вилоятлари бошқармалари ва туман давлат солиқ инспекциялари раҳбарларига нисбатан кескин эътирозлар билдирилиб, камчиликларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлимимаълум қилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example