ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


2018-2019 йилларда Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Қарор билан 2018-2019 йилларда Тошкент вилоятини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди.

Шунингдек 2019 йил 1 июнгача «Бинолар, иншоотлар ва кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома» ўрнига «QR код» билан кадастр паспортини бериш ва қишлоқ хўжалиги ерлари ажратишнинг аукцион тарзида «блокчейн» орқали амалга ошириш тизими жорий этилади.


Дастур доирасида жами 1 009 та лойиҳа амалга оширилиши, ушбу лойиҳаларни амалга ошириш учун 8 трлн. 241 млрд. 879 млн. сўм ўзлаштирилиши назарда тутилган. Дастурни амалга ошириш орқали 19 минг 333 та янги иш ўрни яратилади.


Дастурда 22 та давлат боғчаларини реконструкция қилиш, 17 та хусусий тиббиёт муассасалари қуриш, шунингдек бир қатор мактабларни капитал таъмирлаш, спорт иншоотлари қуриш белгиланган.

Бундан ташқари дастурга мувофиқ Чирчиқ давлат педагогика институтида 1 500 ўринли янги ўқув биноси ва 400 ўринли талабалар ётоқхонаси барпо этилади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example