ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9490.77 +23.5
1 EUR = 10455.03 -115.18
1 RUB = 148.82 -0.31
1 GBP = 12119.71 -125.26
1 JPY = 86.86 -0.66
1 AFN = 122.29 +0.96
1 AMD = 19.96 +0.05
1 AED = 2584.07 +6.33


Куни кеча Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири ўринбосари Соҳиб Соибназаров Италия Республикаси ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари Манлио Ди Стефано билан учрашди. Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар хусусида ўзаро фикр алмашдилар. Ўзбекистонлик вакиллар Ўзбекистон-Италия ҳукуматлараро ишчи гуруҳи институтини биргаликда ривожлантириш, икки мамлакат ишбилармонлари ўртасидаги алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш учун бизнес-форум ҳамда кўргазмаларни ўтказиш таклифини илгари сурдилар.

 


– Ҳозир Ўзбекистон жуда муҳим нуқтада турибди, мамлакат сиёсий ва маъмурий янгиликлар, ўзгаришлар йўлини босиб ўтди, — дейди хорижлик меҳмон Ди Стефано Манлио. — Италия турли соҳалар, жумладан, тўқимачилик, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, АТ ва коммуникациялар, туризм, телемедицина каби йўналишлар бўйича ҳамкорликда кўплаб имкониятларни тақдим этиши мумкин.


Шунингдек, учрашувда икки томонлама товар айланмасини оширишдан ўзаро манфаатдорлик таъкидланди. Хусусан, жорий йилнинг январь-сентябрь ойларидаги савдо ҳажми 206 млн. АҚШ долларини ташкил этди, бу ўтган йилгига қараганда 20%га кўпроқ демакдир.

Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example