ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9510.99 +16.31
1 EUR = 10476.36 +11.32
1 RUB = 147.79 -0.95
1 GBP = 12300.56 +118.89
1 JPY = 86.85 -0.55
1 AFN = 121.78 -0.26
1 AMD = 19.98 -0.01
1 AED = 2589.57 +4.44


Жорий йилнинг 11-13 ноябр кунлари «Ўзбекнефтегаз» АЖ раиси вазифасини бажарувчи Ашрафханов Б.Б. бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан Абу-Даби (БАА) шаҳрида бўлди. Ташриф чоғида «Ўзбекнефтегаз» вакиллари Абу-Даби миллий нефт компанияси (ADNOC) ҳамда «Panorama Digital Centre» компанияларида бўлиб, ахборот узатишнинг илғор технологиялари ва компаниянинг ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятидаги сунъий ақлнинг имкониятлари билан танишдилар.

Ташриф доирасида «Ўзбекнефтегаз» вакиллари «ADNOC» компаниясининг Ижро бошқаруви директори – Омар Аль Сувайди ва «ADNOC Offshore» компанияси ижрочи директори Ахмед Аль Сувайди билан музокаралар ўтказди. Учрашув якунида қатор ҳужжатлар имзоланиб, «ADNOC» компанияси билан газ маҳсулотини қидириш ва қазиб чиқариш (Upstream) ва қайта ишлаш (Downstream) йўналишлари бўйича стратегик тавсиялар бериш бўйича битим тузилди.

Бундан ташқари, «Ўзбекнефтегз» АЖ делегацияси Абу-Дабида ўтказилаётган Халқаро нефть саноати кўргазмаси ва конференциясида (ADIPEC 2018) иштирок ҳам иштирок этди.

Қайд этиш жоизки, ушбу форум Яқин Шарқ ҳудудидаги энг муҳим соҳавий тадбирлардан биридир. Тадбирда 2200 дан ортиқ компаниялар иштирок этиб, ўзининг нефть ва газ конларини қазиб чиқариш, нефтегаз ва кимё саноати маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва етказиб беришдаги илғор технологияларни тақдим этишди. Кўргазма доирасида ўтказилган конференция майдончасида илк бор «Лукойл», «CNPC», «Gazprom», «BP», «Total», «Socar», «Saudi Aramco», «RWE» каби дунёнинг йирик 27 та етакчи нефть ва газ компаниялари ижрочи директорлари тўпландилар.

Бу ҳақда «Ўзбекнефтегаз» АЖ матбуот хизмати маълум қилган.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example