ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9510.99 +16.31
1 EUR = 10476.36 +11.32
1 RUB = 147.79 -0.95
1 GBP = 12300.56 +118.89
1 JPY = 86.85 -0.55
1 AFN = 121.78 -0.26
1 AMD = 19.98 -0.01
1 AED = 2589.57 +4.44


Кейинги йилларда тижорат банкларининг молиявий кўмаги соҳалар ривожида муҳим аҳамият касб этмоқда. Жумладан, «Микрокредитбанк» АТБ ҳам Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро фонди (IFAD)нинг «Ўзбекистонда сутни қайта ишлаш тармоғида қўшилган қиймат тизимини ривожлантириш» кредит линияси бўйича қатор лойиҳаларни молиялаштириши тадбиркорлар сафининг ортишига, ҳудудларнинг иқтисодий юксалишига хизмат қилаётир.

Бу жараёнда «Микрокредитбанк» ва Молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги ўртасида 20 йиллик шартнома имзоланган бўлиб, унга кўра, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида сутни қайта ишлаш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш учун 3,3 млн. АҚШ доллар миқдорида инвестиция жалб қилинган. Ҳозиргача мазкур кредит линия ҳисобидан 29 лойиҳага 2088,0 минг АҚШ долларилик маблағ (5 %дан) ажратилди. Молиялаш ишлари ҳануз давом этмоқда.

Мазкур маблағлар сутни соғиб олувчи ускуналар, сут ва сут маҳсулотларини ташишга мўлжалланган махсус техникалар, наслли қорамоллар харидига, озуқа ва ем-хашак ишлаб чиқарувчи, қайта ишловчи техника ва шу каби мақсадлар учун ажратилмоқда.

Жиззах вилоятида жойлашган «DIFFERENTLY» МЧЖ ҳам ўтган йилнинг октябр ойида «Микрокредитбанк»дан мазкур линия ҳисобидан 100 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, хориждан омухта ем ишлаб чиқаришга мўлжалланган зарур техникаларни харид қилди. Жорий йилнинг февраль ойида ўз фаолиятини бошлаб, вилоятда ем ишлаб чиқарувчи муҳим корхоналардан бирига айланди. Бир гектар майдонда жойлашган корхонанинг ташкил этганига ҳали кўп бўлмаса-да, шу кунгача 2,5-3 минг тоннага яқин маҳсулот сотишга муваффақ бўлди.


– Ишлаб чиқараётган омухта емларимизнинг таркиби зарур витаминлар билан бойитилган бўлиб, паррандаю қорамоллар рационига мос таркибда бўлишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис, маҳсулотларимизнинг бозори чаққон. Айни дамда фақат вилоятимиз бўйлаб сотиляётган бўлса, келгусида маҳсулотимизни қўшни давлатларга ҳам экспорт қилишни ният қилганмиз. Агар буни уддаласак, иш ўринлари сони ортиб, ишлаб чиқариш салмоғи янада ошади.


Банкнинг мазкур кредит линияси орқали бизнесини янада кенгайтиришга эришган тадбиркорлардан яна бири Қашқадарё вилояти Косон туманида истиқомат қилувчи «Шомурод ота хусусий чорвачилик» корхонаси раҳбари Шомурод Алламуродовдир.


– 10-15 йилларидан буён тадбиркорлик билан шуғулланиб келаман. Шу йиллар мобайнида озми-кўпми ютуқларга эришдик. Тажрибамиз ортган сайин фаолиятимизни ҳам кенгайитириб бораяпмиз. Жумладан, ўтган йили «Микрокредитбанк» АТБдан йиллик 5%ли 200 минг АҚШ доллари миқдорида кредит олиб, Украинадан 120 бош қорамол олиб келдик. Натижада хўжалигимиздаги зотдор қорамоллар сони 500 бошдан ортиб, гўшт ва сут ишлаб чиқаришимиз ҳам кўпайди. Келгуси йил ҳам яна 130 бош наслли қорамол олиб келиб, сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишловчи корхона бунёд этмоқчимиз. Мақсадимиз аҳолига арзон ва сифатли гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаб, шу соҳага қизиқиш билдирганларга кўмак беришдир.


Қисқасини айтганда, Микрокредитбанк томонидан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлари самарали кечаётир. Энг асосийси эса, мазкур кредитлар ҳисобидан янги иш ўринлари яратилиб, аҳоли турмуш фаровонлиги кун сайин ошиб бормоқда.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example