ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8624.51 +40.01
1 EUR = 9676.70 +2.83
1 RUB = 136.92 +0.58
1 GBP = 10780.64 -12.65
1 JPY = 80.08 +0.51
1 AFN = 108.42 +0.78
1 AMD = 18.14 +0.09
1 AED = 2348.21 +10.89


Ўзбекистонда иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларга 200 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган ҳажмда маблағлар жалб қилинади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрда «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ушбу мақсадлар назарда тутилган.

Унга кўра, 2019 йилда замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш, шу жумладан, мазкур қарорнинг 1-иловасида келтирилган лойиҳаларни амалга ошириш учун Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси, бошқа халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукуматлар молия ташкилотларининг кредит линиялари ҳисобига 200 миллион АҚШ долларидан кам бўлмаган ҳажмда маблағлар жалб қилинади.

Бу ҳақда ЎзА сайти маълум қилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example