Юридик шахсларга 2021 йил 1 январга қадар солиқ ва божхона имтиёзлари берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги «Иссиқхона комплексларини ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тадбиркорларга қўшимча имтиёзлар берилди, дея ёзади ЎзА сайти.

Хусусан, юридик шахслар 2021 йил 1 январга қадар замонавий иссиқхона комплекслари, уларнинг бутловчи қисмлари ва гофрланган картон идиш ишлаб чиқаришда фойда солиғи, ягона ижтимоий тўлов ва қўшилган қиймат солиғидан озод этилди. Бўшаб қолган маблағлар ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилади.

Шунингдек, замонавий иссиқхона комплекслари ва гофрланган картон идиш ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган ва белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, хомашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилди.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама