ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан «Пойтахт» бизнес марказида чорвачилик соҳасидаги етакчи олим ва мутахассислар ҳамда ҳудудлардаги чорвадорлар иштирокида «Ўзбекистонда чорвачилик ва сутни қайта ишлаш: муаммо ва ривожланиш истиқболлари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Унда дастлаб, АТ Халқ банки Бошқаруви Раиси Абдурасул Абдуллаевнинг юртимиздаги тижорат банклари, хусусан Халқ банки томонидан чорвачилик тармоғига ажратилаётган кредитлар, чорвадорлар дуч келаётган муаммолар хусусидаги маърузаси тингланди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 29 декабрдаги «2016-2020 йилларда қишлоқ хўжалигини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида банк тизимида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Фото: Finance.uz

Хусусан, банк томонидан четдан наслли қорамоллар сотиб олиш учун 2018 йилнинг ўтган даврида 241 та лойиҳага 288,9 млрд. сўмлик кредитлар ажратилиб, четдан 11 382 бош наслли қорамоллар олиб келинди.

Мисол учун, банкнинг Хоразм вилояти Урганч филиали томонидан «Тўмарис нур чорва» фермер хўжалигига ажратилган 7 млрд. 400 млн.сўм миқдоридаги кредит маблағи ҳисобига Германиядан 319 бош «Симментал» ва «Голштин» зотли наслли қорамоллар олиб келинди ва 15 та янги иш ўринлари яратилди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин.


Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда республикамизда жами 12,4 млн. бош йирик шохли қорамоллар ва 21 млн. бош майда шохли моллар мавжуд. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида республикамизда жами 2,2 млн. тонна гўшт ва 10,1 млн. тонна сут маҳсулотлари етиштирилган.


Аммо, чорвачилик соҳасида кенг кўламли ишлар амалга ошириб борилишига қарамасдан, бугунги кунда республикамиз бозорларида гўшт ва сут маҳсулотларининг нархи юқорилигича қолмоқда. Бу эса ўз навбатида, халқимизнинг оилавий даромадига, қолаверса қайта ишлаш корхоналарда сут ва гўшт маҳсулотларини қайта ишлашда таннархнинг ошиб кетишига олиб келаётир.

Бу масалаларнинг ечими ўрганилганда соҳада ҳали кўплаб ўзгаришлар қилиш кераклиги кўзга ташланмоқда. Биринчи навбатда ем-хашак масаласи бўлса, гўшт ва сут маҳсулотларининг сифати эса алоҳида бир мавзудир. Шу боисдан тизимда ислоҳотларни янада жонлантириш талаб этилмоқда.

Фото: Finance.uz

Давра суҳбати давомида чорвачилик хўжаликларидаги мавжуд муаммоларни ҳал қилишда ҳар томонлама кўмаклашиш, чорвачиликни илмий асосда ташкил этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича алоҳида уюшма ёки назорат қилувчи ташкилот тузиш таклифи ҳам билдирилди. Бу таклифни барча чорвачилик фермер хўжалиги раҳбарлари бир овоздан маъқуллаб, фақат ўта самарали, таъсирчан тизим ташкил этиш керак, деган фикрни билдиришди. Агар уюшма ташкил этилса, бу масалалар билан шуғулланадигна алоҳида бир ташкилот пайдо бўлади, дейилди тадбирда.

Шунингдек, анжуманда Хоразм вилоятида йирик сутчилик кластери ташкил этилаётганини хусусида ҳам сўз юритилиб, мазкур кластернинг аҳамияти ва самардорлиги ҳақида тўхталиб ўтилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example