ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


«Агробанк» акциядорлик-тижорат банки мамлакат иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишда, хусусан, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ҳамда техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш борасидаги инвестиция жараёнларига салмоқли ҳисса қўшиш мақсадида капиталлашув даражасини янада ошириш, узоқ муддатли ресурс базасини мустаҳкамлаш, қимматли қоғозлар инструментлари доирасини белгилаш, уларни муомалага чиқариш ва жойлаштириш орқали ўзининг фонд бозоридаги фаолиятини кенгайтириб бормоқда.

 

Бунда муассаса учун ўзининг шўъба корхоналари билан инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бош­қарувчи ва инвестиция маслаҳатчиси ҳамда депозитар хизматлар кўрсатувчи профессионал иштирокчи сифатида қимматли қоғозлар бозорида бевосита ёки билвосита фаолият юритиш имконияти мавжуд.

– Банкимиз томонидан узоқ муддатли қимматли қоғозларни эмиссия қилиш орқали ўз ресурс базасини мустаҳкамлаш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда, – дейди «Агро­банк» АТБ Қимматли қоғозлар бошқармаси бошлиғи Дилфуза Содиқова. – Бу борада муассасага Давлатимиз раҳбарининг 2010 йил 26 ноябрдаги «2011-2015 йил­ларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқ­аро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги 1438-сонли ва 2013 йил 16 майдаги «Агробанк» очиқ акциядорлик-тижорат банкининг капиталлашиш даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1966-сонли Қарорлари ҳамда 2012 йил 22 октябр­даги «Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4478-сонли Фармони дастуриламал бўлмоқда. Ушбу ҳуқуқий меъёрларга асосланиб банк 2013 йилда жами 137,3 млрд. сўм миқдоридаги акцияларни муомалага чиқарди. Жумладан, банк томонидан 94,1 млрд. сўм ҳажмидаги акцияларнинг 19-эмиссияси 2013 йилнинг 20 июнида, 43,2 млрд. сўм миқдоридаги акцияларнинг 20-эмиссияси  эса, 2013 йилнинг 27 сентябрида давлат рўйхатидан ўтказилди ва тўлиқ жойлаштирилди.

 2014 йилнинг 1 июнь ҳолатига кўра, «Агробанк»нинг устав капитали 263,5 млрд. сўмни, акциядорлари сони 91,0 минг нафарни ташкил қилди.

Банк акциялари «Тошкент» республика фонд биржасининг «А» тоифадаги расмий листингида бўлиб, уларнинг биржа котировкалари мунтазам равишда фонд биржаси томонидан эълон қилинмоқда.

Шунингдек, «Агробанк» ПҚ-1438-сонли қарор талабларига асосан хўжалик субъектларининг бўш пул маблағларини банк айланмасига кенг жалб қилиш бўйича тизимли равишда саъй-ҳаракатлар олиб бормоқда. Қарорга асосан банкнинг узоқ муддатли инвестиция лойиҳаларини молиялаш ҳажмларини ошириш мақсадида ресурс базасини мустаҳкамлашга 100 млрд. сўм ҳажмидаги депозит сертификатлари ишлаб чиқилди ҳамда 2013 йил 25 октябрда Ўзбекистон Республика­си Марказий банкида давлат рўйхатидан ўтказилди. Ушбу депозит сертификатлари жорий йилнинг 1 июнига қадар тўлиқ жойлаштирилди.

Ҳозирги кунда «Агробанк»да шу йилнинг 27 мартида давлат рўйхатидан ўтган 70,0 млрд. сўм миқдоридаги депозит сертификатларини жойлаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Ҳисобот даврида банк қимматли қоғозларини жойлаштиришдан жалб қилинган маблағлар қолдиғи 152,9 млрд. сўмни, шундан сотилган облигациялар 5,0 млрд. сўмни, депозит сертификатлари 151,9 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 61,0 млрд. сўмга ёки 166 фоизга ўсиш кузатилди. Бу, ўз навбатида, банкнинг ресурс базаси жадал суръатда ўсиб бораётганлигидан далолат беради.

– «Агробанк» ўз фаолиятини инвестиция сиёсатига асосан иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш, омонатчиларнинг банк омонатларига жалб қилган сармояларини инвестиция лойи­ҳаларини молиялаштиришга йўналтириш, ўз активларини диверсификациялаш ҳамда шу орқали хавф-хатар даражасини камайтириш, шунинг­дек, ўз потенциал даромадларини ошириб, сармояларни хавфсиз инвестиция қилган ҳолда тегишли фойда олиш тамойиллари асосида амалга оширмоқда, – дейди  Д.Содиқова. – Ҳисобот санасига банкнинг қимматли қоғозлар портфели 68,5 млрд. сўмни ёки банк активларининг 0,9 фоизини ташкил этди.  Ушбу кўрсаткични тармоқлар бўйича тақсимлайдиган бўлсак, унда иқтисодий ночор корхоналар негизида ташкил этилган корхоналарга киритилган инвес­ти­циялар (54,0 фоиз), банкларга жалб қилинган ин­вести­циялар (35,2 фоиз), лизинг корхоналарига йў­налтирилган инвестициялар (6,2 фоиз) салмоқли ўрин эгаллайди.

«Агробанк» АТБга тегишли бўлган «Agro depo invest» шўъба корхонаси негизида «Leader finance» МЧЖнинг қайта ташкил этилиши мижозларга фонд бозорида кенг кўламли хизмат кўрсатиш имконини берди. Бугунги кунда жамиятнинг малакали ходимлари томонидан инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция маслаҳатчиси ҳамда депозитар хизматлар сифатли амалга оширилмоқда.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example