ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Президентимизнинг жорий йил 11 ноябрдаги «Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳиятини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан маҳаллий экспортчилар учун 1 апрелгача амалда бўлган солиқ имтиёзларини қайта тиклади.

2019 йил 1 январдан бошлаб товарларни (ишларни, хизматларни), ш.ж. комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани:

• товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

• товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ягона солиқ тўлови бўйича камайтирадилар.

Энди имтиёз барча импорт қилувчиларга нисбатан татбиқ этилади. Жорий йилнинг 1 апрелигача бўлганидек, товарлар, ишлар ва хизматларни ўзида ишлаб чиқариш факти аҳамиятга эга бўлмайди. Масалан, савдо ва тайёрлов ташкилотлари ҳам имтиёзга эга бўладилар.

Солиқларнинг ставкаси эмас, солиқ солинадиган база камайтирилмоқда. Содда қилиб айтганда, фойда (фойда солиғи солинганда) ёки тушумнинг (ЯСТ солинганда) бир қисмига солиқ солинмайди. Айнан экспортга тўғри келадиган улуши солиқ солишдан озод қилинади.

1 апрелгача бўлганидек, имтиёзни олиш учун юридик шахснинг умумий тушумида экспортнинг белгиланган улуши мавжуд бўлиши керак. У 15%дан ортиқни ташкил этиши лозим. Илгари ставкаларни камайтиришнинг икки босқичли тизими амал қилар эди (юқоригақаранг).

Мазкур аниқ имтиёз мол-мулк солиғи, шунингдек бошқа солиқларга нисбатан қўлланмайди. 1 апрелгача юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқ ставкалари ҳам камайтирилар эди.

Фақатгина бунда товарлар (ишлар, хизматлар) экспорти фактини қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлиши ҳамда товарлар экспорт режимига чиқарилган кундан бошлаб 180 кун мобайнида валюта тушуми таъминланиши лозим бўлади.

Ушбу шартлардан бирортасига амал қилинмаган бўлса, тўланмаган маблағлар пеня қўлланган ҳолда Давлат бюджетига ундирилади.

Таъкидлаш жоиз, янги имтиёз рўйхат (шарҳни тайёрлаш пайтида ҳали эълон қилинмаган эди) бўйича хом ашё товарларини экспорт қилишга, шунингдек халқаро ташишлар (автотранспортдан ташқари) ҳамда узатиш қувурлари ва газ қувурлари орқали етказиб бериш хизматларига нисбатан татбиқ этилмайди.

 

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама