Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ucell» савдо белгиси остида мобиль алоқа хизматлари тақдим этиб келаётган «COSCOM» МЧЖ хорижий корхонаси мобиль оператори соҳибига айланди. Бу ҳақда ЎзА сайти хабар бермоқда.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидан маълум қилишларича, «COSCOM» МЧЖ хорижий корхонасининг 94 фоиз акциялари эгаси бўлган «Telia» Швеция-Финляндия телекоммуникация компанияси ўз улушини Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига сотди. Битим 215 миллион АҚШ долларига баҳоланди. Мобиль оператор улуши Давлат рақобат қўмитасига қарзларсиз тақдим этилади.


Ҳозирги кунда мамлакатимизда бешта мобиль оператори фаолият юритмоқда. «Ucell» юртимиз мобиль алоқа хизматлари бозорида йирик хизмат кўрсатувчилардан бири ҳисобланади. «COSCOM» компанияси 1996 йилда ташкил этилган бўлиб, 2007 йилда «Telia» Швеция-Финляндия телекоммуникация компанияси унинг асосий ҳиссадорига айланган эди.


Бугунги кунда «Ucell» абонентлари сонини Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган 7,3 миллион нафар киши ташкил қилади.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама