ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11405.84 -14.36
1 EUR = 12225.92 -13.11
1 RUB = 141.04 -1.72
1 GBP = 14159.21 +59.83
1 JPY = 81.35 -0.07
1 AFN = 130.22 -0.16
1 AMD = 29.62 -0.04
1 AED = 3105.40 -4.42


Фото: «Biss electronics system» МЧЖ

Ҳудудлардаги корхоналарнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани ва барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб берилаётгани ишлаб чиқариш ҳажмининг ортишига хизмат қилмоқда. Буни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида фаолият кўрсатаётган «Biss electronics system» масъулияти чекланган жамияти фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Корхонада замонавий телевизорлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 2017 йил 24-25 февраль кунлари Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида аҳолининг маиший техникалар билан таъминлангани унинг турмуш даражасининг асосий кўрсаткичларидан бири эканини алоҳида таъкидлаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 17 июлдаги 774-сонли қарори асосида «Biss electronics system» МЧЖ томонидан умумий қиймати 2,0 млрд.сўмлик бўлган лойиҳа доирасида телевизорлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди ва бунинг натижасида 40 га яқин иш ўринлари яратилди.

Маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бренди остида экспортбоп маҳсулотларни тайёрлаш, энг аввало ички бозор талабларини қондириш мақсадида “Ўзэлтехсаноат” акциядорлик компанияси ва «Biss electronics system» масъулияти чекланган жамияти томонидан шу кунга қадар 8000 дона телевизор ишлаб чиқарилди.

Корхона йилига 25 минг дона телевизор ишлаб чиқариш қувватига эга. Маҳсулотлар ички бозор талабини қондиришдан ташқари келажакда экспортга йўналтирилиши мумкин. Корхонада яратилган янги иш ўринларининг аксариятини касб-ҳунар коллежларини битирган ёш мутахассислар банд этди.


– Президентимиз томонидан берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида янги корхонамиз замонавий телевизорларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди, – дейди корхона раҳбари С. Гайбуллаев. – Маҳсулотга ҳозирданоқ талаб юқори бўлмоқда. Корхона тўла қувват билан ишлай бошлагач, маҳсулотнинг асосий қисми экспортга йўналтирилади. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш тармоғи ҳам кенгайтирилади. Келгусида корхона фаолиятини янада кенгайтириш орқали аҳолини арзон ҳамда сифатли дори маҳсулотлари билан таъминлаш, иш ўринларини кўпайтириш режалаштирилган.


Хорижнинг энг замонавий технологик линиялари билан жиҳозланган корхонада бугун лойиҳанинг кейинги босқичини ҳаётга татбиқ этиш устида иш олиб борилаяпти. Бу импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни бир неча баробар ошириш, ички бозорни арзон ва юқори сифатли маиший техника воситалари билан тўлдиришга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир, дея маълум қилади «Ўзэлтехсаноат» АК ахборот хизмати.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example