Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 ноябрдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармони мувофиқ,»Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар «Afrosiyob» поездларининг қўшимча қатнови жорий қилинди.
Жадвалга кўра қўшимча поездлар қатнови Тошкентдан Қарши, Бухоро, Андижон, Термиз, Урганч, Самарқандга ва ушбу шаҳарлардан Тошкентгача бўлган йўналишларда амалга оширилади:
Поезд № | Йўналиш | Жўнаш санаси |
8 | Тошкент-Қарши | 31.12.2018 |
7 | Қарши-Тошкент | 31.12.2018 |
10 | Тошкент-Бухоро «Шарқ» | 01.01.2019 |
9 | Бухоро-Тошкент «Шарқ» | 01.01.2019 |
60 | Тошкент-Андижон | 31.12.2018 |
59 | Андижон-Тошкент | 31.12.2018 |
580 | Тошкент-Термиз | 28.12.2018 |
579 | Термиз-Тошкент | 29.12.2018 |
556 | Тошкент-Ургенч | 28.12.2018 30.12.2018 01.01.2018 |
555 | Ургенч-Тошкент | 29.12.2018 31.12.2018 02.01.2018 |
764 | Тошкент-Самарқанд | 28.12.2018 дан 03.01.2018гача |
763 | Самарқанд-Тошкент | 28.12.2018 дан 03.01.2018гача |
Шунингдек, «Oʻzbekiston temir yoʻllari» АЖ томонидан 2018 йил 30 декабрдан 2019 йил 3 январгача маҳаллий ва тезюрар «Afrosiyob» поездлари чипталарига чегирмалар жорий қилинган. Унга кўра Пенционерлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилгани учун 50%, олий ўқув юртлари талабаларига 50%, оилавий яъни, икки ёки ундан ортиқ киши саёҳат қилганда 30%, жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари (4 киши ва ундан ортиқ буюртма)га, мактаб, коллеж, ва лицей ўқувчиларига – 20 фоизлик чегирма амал қилади.
Байрам олди ва байрам кунлари имконияти чекланган шахслар ва жамоа бўлиб саёҳатга чиққан корхона ва ташкилотлар ходимлари учун алоҳида чиптахона фаолият кўрсатади. Бу ҳақида ЎзА сайти хабар бермоқда.