ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9455.24 +21.9
1 EUR = 10438.58 +84.55
1 RUB = 147.25 +1.5
1 GBP = 11958.04 +324.85
1 JPY = 87.23 -0.99
1 AFN = 121.14 +0.22
1 AMD = 19.88 +0.03
1 AED = 2574.40 +5.97


Имтиёзлар муддати узайтирилди

Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармонига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Киритилган ўзгартиришларга кўра, шакар ишлаб чиқарувчиларни импорт хом ашёси асосида ишлаб чиқарилган ҳажмлар қисмига қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш муддати 2020 йил 1 январга қадар узайтирилди. Илгари бу имтиёзнинг муддати 2019 йил 1 январгача эди.


Шунингдек, 2020 йил 1 январга қадар божхона тўловлари тўлашдан озод қилинадиган озиқ-овқатлар рўйхатидаги шакарқамиш ёки лавлаги шакари ва кимёвий тоза сахароза ўрнига хушбўй ҳид ва таъм берувчи ёки ранглантирувчи қўшимчаларсиз шакар хом ашёси киритилди.


Эслатиб ўтамиз, ушбу рўйхатга қорамол, қўй ва эчкилар, қорамол гўшти, қўй ёки эчки гўшти (музлатилганидан ташқари), картошка, гуруч, соя ловияси, кунгабоқар уруғи, кунжут уруғи киритилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example