ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9384.00 +323
1 EUR = 10393.72 +301.58
1 RUB = 140.14 +1.67
1 GBP = 11378.10 +451.44
1 JPY = 88.01 +2.44
1 AFN = 119.86 +4.09
1 AMD = 19.76 +0.67
1 AED = 2555.00 +87.94


Фарғона вилояти туманларида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этилади

Кичик саноат зоналари ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорларга кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга ижарага берилади.

Фарғона вилоятида қўшимча кичик саноат зоналари ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Қарор билан Фарғона шаҳрида, Фурқат, Қува, Ўзбекистон, Олтиариқ, Ёзёвон ва Қўштепа туманларида кичик саноат зоналари (КСЗ) ташкил этилиши белгиланди.


КСЗ ҳудудидаги давлат кўчмас мулки тадбиркорларга кейинчалик мулк ҳуқуқи берилган ҳолда 10 йил муддатга ижарага берилади ва ижара тўловининг энг кам ставкаси белгиланади.


Ер участкаларини бериш тўғрисидаги қарор Фарғона вилояти эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгаши томонидан қабул қилинади.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example