ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Венгрия ишбилармонлари Ўзбекистонда

Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Венгрия ишбилармонлари бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ташаббуси билан ташкил этилган форум очилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Э.Ғаниев, Савдо-саноат палатаси раиси А.Икромов, Венгриянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси П. Санто сўзга чиқди. Бу ҳақида ЎзА сайти хабар бермоқда.

Венгрия ишбилармонлари Ўзбекистонда

Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Венгрия ишбилармонлари Ўзбекистонда

Фото: Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Мамлакатимизда иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш, қулай муҳит яратиш бўйича муҳим ўзгаришлар кузатилмоқда.


2018 йилнинг ўтган 9 ойи ҳолатига кўра, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар сони мамлакатимизда 1 минг 600 дан ошган. Бу жараёнда Венгрия ҳам муносиб иштирок этмоқда.


Мамлакатимиздан ушбу давлатга нефть маҳсулотлари, минерал ўғитлар, ип-калава, сархил мевалар, транспорт воситалари эҳтиёт қисмлари экспорт қилинса, Венгриядан асосан фармацевтика маҳсулотлари, электрон ускуналар импорт қилинмоқда.


Анжуманда Венгриянинг 20 га яқин етакчи компаниялари вакиллари иштирок этгани ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантиришдан манфаатдор эканидан далолат.


Тадбирда Венгриянинг «Global Factor», «OTO-TEX», «Anico», «HND Metal», «Hunbas», «Hunland Trade» каби компаниялари вакиллари мамлакатимизда ўз фаолиятини йўлга қўйиш ва кенгайтириш истагини билдирди.

Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармонларининг В2В форматдаги учрашувлари ташкил этилди. Унда ўзаро манфаатли ҳамкорлик лойиҳалари бўйича ҳужжатлар имзоланди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example