ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида «Кафолат» давлат-акциядорлик суғурта компаниясининг молия­вий-хўжалик фаолиятида юқори ўсиш тенденция­си кузатилди. 

 

Хусусан, ушбу даврда компания томонидан 313,6 мингта суғурта шартномаси тузилиб, 20,0 млрд. сўмга яқин суғурта мукофотлари тушум қилинди. Аҳоли, ташкилот ва корхоналарга кўрсатилган суғурта хизматлари ҳажми ўтган йилга нисбатан 141,4 фоизга ўсиб, жами 8,2 трлн. сўмни ташкил қилди.

«Кафолат» ДАСК республика суғурта бозорида суғурта му­кофотларини йиғиш бўйича 3-ўринни эгаллаб, ўз етакчилик мавқеини сақлаб келмоқда. Ушбу йўналишдаги компаниянинг бозор позицияси 9,3 фоиздан ортиқни ташкил этди. Шунингдек, муассаса суғуртанинг мажбурий турлари бўйича ҳам фаол. Ҳисобот даврида транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарли­гини мажбурий суғурталаш (ТЭФЖМС) бўйича 6,5 млрд. сўмдан ортиқ суғурта мукофотларини йиғиб, суғуртанинг мазкур тури билан шуғулланаётган турдош ташкилотлар орасида 2-ўринни эгаллади. Иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурталаш (ИБФЖМС) бўйича эса, суғурта пули доирасидаги ишларни ҳисобга олганда, 4 244,2 млн. сўм ҳажмидаги суғурта муко­фоти тушумини таъминлаб, 30 117 та суғурта шартномаси тузилишига ва 3 432,7 млрд. сўмлик жавобгарлик олишга эришди.

Суғурта шартномалари бўйича ўз мижозлари олдида қабул қилинган мажбуриятларни вақтида бажариш «Кафолат» ДАСКнинг устувор вазифа­ларидан бири ҳисобланади. Жумладан, компания томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 3,4 млрд. сўмга яқин суғурта қопламалари амалга оширилди ва 2013 йилнинг мос даврига нисбатан 110,3 фоиз ўсиш кўрсаткичи таъминланди. Жами 1 670 та ариза бўйича суғурта тўловлари (ўрта ҳисобда кунига 9-10 та суғурта тўловлари) амалга оширилди. Суғурта тўловларининг асосий қисми ТЭФЖМС, ИБФЖМС, гаровдаги мулк суғуртаси, автотранс­порт воситалари суғуртаси, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган мол-мулк суғуртаси, шунингдек, шахсий суғурта турларига тўғри келади.

Таъкидлаш жоиз, «Кафолат» ДАСК томонидан аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган, хусусан, жисмоний шахс­ларга мўлжалланган суғурта хизматларини ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Натижада, жорий йилнинг биринчи ярмида аҳолидан 6 254,4 млн. сўм ҳажмида суғурта мукофотлари йиғилди. Улар ўртасида тузил­ган шартномалар бўйича содир бўлган суғурта ҳодисаси ҳисобига 1 036,7 млн. сўмга яқин тўловлар амалга оширилди.

– Муассасамиз томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолиятига оид суғурта хизматлари доирасини кенгайтириш бўйича ҳам мунтазам изланишлар олиб борилмоқда, – дейди «Кафолат» ДАСК Ахборот хизмати раҳбари Рустам Райимжонов. – Ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида мутахассислар турли тадбирлар, жумладан, форум, семинар-тренинглар, амалий анжуманларга жалб қилинмоқда. Айни пайтда компаниямизда соҳа субъектлари учун тадбиркорлик таваккалчиликларини суғур­талаш, ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши муносабати билан иқтисодий йўқотишни суғур­талаш, микрокредитларни сўнгдира олмасликни суғурталаш, ускуналар бузилишини суғурталаш, шартнома шартларининг бажарилмаслигини назарда тутувчи молиявий қалтисликлардан суғурталаш, шунинг­дек, мулк (шу жумладан, ижарага олинган мулк) суғуртаси, транспорт, техника ва лизинг объекти суғурталари ҳамда бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш бўйича хизматлар таклиф этилмоқда. Ҳисобот даврида компания кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлардан юқоридаги суғурта турлари бўйича 4 156,5 млн. сўм (ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 119,8 фоизга кўп) ҳажмида суғурта мукофотларини тушум қилган. 

Компания тизимида активлар ва инвестицион қўйилмалар ҳажмини ошириш бўйича ҳам жадал ишлар олиб борилмоқда. Айни пайтда ташкилотнинг инвестицион қўйилмаларида асосий улуши банк воситалари, жумладан, омонатлар ва депозит сертификатларига тўғри келмоқда. 2014 йилнинг 1 июль ҳолатига компания инвести­циялари ҳажми 28 189,6 млн. сўмни ташкил қилиб, инвестицион қўйилмалар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 106,8 фоизга ўсди. Шакллантирилган устав капитали 3,9 млн. евродан 7,9 млн. еврога ўсиб, компания 2014 йилнинг 1 ян­варидан бошлаб қайта суғурталаш бўйича суғурта тавак­калчиликларини олиш имконига эга бўлди. Жорий йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, кирувчи қайта суғурталаш юзасидан суғурта тушумлари 3 207,4 млн. сўмни ташкил этди.

Шунингдек, суғурта захиралари ҳисобот даври якунига келиб, 30,3 млрд. сўмни ташкил қилди.

Бугунги кунда компания суғурта хизматларини кўрсатиш бўйича ўзининг минтақавий филиаллари тармоғи билан республикамизнинг барча ҳудудларини кенг қамраб олган. Шундай бўлишига қарамай, ташкилот жорий йилда ҳам ушбу йўналишдаги ишларини қайта кўриб чиқиб, аҳоли ва тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида ўз инфратузилмаси­ни кенгайтириш чораларини кўрмоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида республикамизнинг 3 та аҳоли манзилгоҳида янги бўлинмаларини ташкил этди. Ушбу бўлинмалар Сирдарё вилоятининг Сайҳун­обод, Фарғона вилоятининг Уч­кўприк ва Навоий вилоятининг Учқудуқ шаҳарларида ишга туширилди. Натижада компаниянинг минтақавий тармоқлари сони 158 тага етди.

 

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example