ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 11433.21 +18.16
1 EUR = 12417.61 +20.87
1 RUB = 148.43 +0.02
1 GBP = 14113.15 +8.71
1 JPY = 86.11 -0.61
1 AFN = 131.57 +0.03
1 AMD = 29.28 +0.05
1 AED = 3113.11 +4.86


Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятига бағишланган брифинг

«Тараққиёт стратегияси» марказида 25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2018 йилги фаолиятига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА сайти маълум қилган.

Унда ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов жорий йилда вазирлик томонидан амалга оширилган ишлар, мамлакатимизнинг ташқи сиёсатидаги ижобий ўзгаришлар, эришилган натижалар ҳақида журналистларга маълумот берди.

Вазирлик ўз фаолиятини давлатимиз раҳбари белгилаб берган мақсад ва вазифалар ҳамда Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ ташкил этиб келмоқда. Натижада ўтган даврда мамлакатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, минтақада хавфсизлик, барқарорлик ва яхши қўшнилик муҳитини фаол қўллаб-қувватлаш бўйича қатор ишлар амалга оширилди. Мамлакатимизнинг халқаро нуфузини ошириш, хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш, чет элда Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган амалий чора-тадбирлар кўрилди.

Президентимиз раислигида 2018 йил 11 январь куни Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари фаолиятига бағишлаб ўтказилган мажлисда ташқи сиёсий идора ва унинг тузилмалари, элчихоналаримиз фаолияти танқидий таҳлил қилинди. Мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий инвестицияларни, янги технологиялар ва инновация дастурларини жалб қилиш, экспорт салоҳиятини ошириш, хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасидаги ишларни жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ташқи ишлар вазирлиги тизимини тубдан такомиллаштиришга доир фармон ва қарори қабул қилинди.

Жорий йилда 21 та олий даражадаги ташрифлар амалга оширилди, 30 дан ортиқ давлатлар ва халқаро тузилмалар раҳбарлари билан музокаралар олиб борилди, 180 та икки томонлама шартнома ва келишувлар имзоланди. Натижада ўзаро шериклик муносабатлари янги босқичга кўтарилди. Хусусан, 2018 йилнинг 9 ойи мобайнида қўшни давлатлар билан савдо айланмаси ҳажми ўртача 50 фоизга ўсди.

БМТ, ИҲТ, ЕХҲТ, ШҲТ, МДҲ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан алоқалар сезиларли даражада кенгайди. Ноябрь ойида Ўзбекистон Халқаро миграция ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланди ва Халқаро меҳнат ташкилоти билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Президентимизнинг халқаро ташаббусларини илгари суриш ва амалга ошириш доирасида 2018 йилда Ўзбекистоннинг 10 муҳим халқаро ташаббуслари тўлиқ амалга оширилди.

Жорий йилда 61 янги лойиҳа доирасида жами 1,6 миллиард АҚШ долларилик қўшма корхоналар ташкил этилди. Йил якунигача 2,7 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш кутиляпти.

Брифингда мамлакатимизга сайёҳлар оқимини кўпайтириш борасида олиб борилган ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди. 2018 йилда Ўзбекистонга 4 миллионга яқин хорижлик сайёҳлар келган. Бу 2017 йилга нисбатан 107 фоизга кўп.

Вазирлик ва дипломатик миссияларимиз фаолиятида ватандошлар билан мулоқот ва ҳамкорликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Қабул қилинган махсус концепция доирасида ватандошларимизнинг мамлакатимизда касбий фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг салоҳиятларини Ўзбекистондаги кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга жалб қилишга қаратилган тизимли ишлар йўлга қўйилган.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example