Жаҳон банки келажакдаги иқтисодий инқироздан хавотирда

Жаҳон банки яқин келажакда жаҳон иқтисодий инқирози ҳақида огоҳлантирмоқда, аммо унинг бу галги прогнозлари анчагина хавотирли.

Сешанба куни чоп этилган 200 саҳифалик ҳисоботда халқаро молия ташкилоти ривожланаётган бозорлар тўхтаб қолаётганини кўрсатди, чунки савдо-сотиқ шартномаси ва молиявий шароит ёмонлашди. Банк, бу йилги глобал ўсиш бўйича кутилган натижаларни 3% дан , 2,9% га тушиб кетгани, шунингдек, 2020 йилги ўсиш прогнозини 2,9% дан 2,8% гача қисқартирилишини таъкидлаган ўз ҳисоботида.


«Келаси йил вазият янада ёмонлашиши мумкин», дея ёзади Wall Street «бу Американинг йирик компаниялари учун қийинчиликлар даври бўлиши мумкин».

«Паст даражадаги хатарлар янада кескинлашди», дейилади ҳисоботда. «Тартибсиз молиявий бозорлар ривожланиши мамлакатлардаги иқтисодий фаолиятни бузиши ва салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Савдо-сотиқ низолари янада кенгайиб бориши, шу билан бирга иқтисоддаги нофаоллик ва салбий глобаллашувларга олиб келади».


Қўшма Штатлар ҳали ҳам дунёдаги энг яхши иқтисодий давлат ҳисобланади, аммо унинг жадал суръатларда ўсиб бораётган иқтисоди тез орада тугаши мумкин, чунки солиқ тушумлари ва давлат сарф-харажатларининг ошиши, Федерал Захиранинг фоиз ставкаларини оширишига мажбур қилади.

Глобал иқтисодни бир хилда сақлаш учун банк мамлакатлар ўз фуқароларининг малакасини ошириш, сармояларга қўйилган чегараларни олиб ташлаш ва ўзаро савдо тўсиқларини камайтиришни тавсия қилади.

Бу ҳақда ЎзА сайти маълум қилган.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама