Сайёҳлик манзиллари рўйхатида Ўзбекистон Франция ва Швейцариядан олдинда

АҚШнинг йирик нашрларидан бўлган «The New York times» газетаси Ўзбекистонни 2019 йилда ташриф буюриш тавсия этилаётган 52 мамлакатлар сирасига киритди.

 


Ўзбекистон «The New York times» талқинига кўра, саёҳат қилишга тавсия қилинаётган 52 мамлакатлар ичида 34-ўринда келтирилади. Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳат қилинг, деб ёзади нашр.


Рўйхатда Ўзбекистон тунги барлар ва казинолари билан машҳур бўлган Лос-Анжелс (АҚШ), мовий соҳиллари билан танилган Марсел (Франция) ва виночилик билан донғи кетган Швейцариянинг Веве шаҳарларини ортда қолдирган. Нашрда саёҳат қилишга таклиф этилаётган ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос жиҳатлари ва у ерда жорий йилда кутилаётган янги ўзгаришлар ҳақида ҳикоя қилинади. Ўзбекистон ҳақида эса бу мамлакатга собиқ совет тузумидан сўнг 25 йил ўтиб, илк бор АҚШ ва бошқа юзга яқин давлат фуқаролари визасиз (5 кун) ташриф буюриш мумкинлиги, онлайн визага топшириш, валюта алиштириш имконияти яратилгани айтилади.

Франция фуқаролари Ўзбекистонда 1 ой давомида визасиз ҳаракатлана олишлари алоҳида қайд этилган. Шунингдек, Ўзбекистон қўшни мамлакатлар билан ҳам чегараларни очгани, яқин орада Марказий Осиё давлатлари умумий виза тизимига ўтишлари ва Тошкент орқали қўшни давлат пойтахтларига авиарейслар имконияти борлиги, Нью-Йорк ва Тошкент ўртасида авиақатновлар сони ортгани ҳақида ахборот берилган. Ҳамда юртимизда кейинги икки йил ичида янги қишки курорт маскани, Бухорода туристик зона ва бир қатор янги меҳмонхоналар ишга тушиши келтирилади, дея ёзади ЎзА сайти.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама