ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9528.49 -10.67
1 EUR = 10319.35 -119.35
1 RUB = 150.07 +1.3
1 GBP = 12430.87 +133.94
1 JPY = 86.83 -0.11
1 AFN = 123.67 -0.68
1 AMD = 19.98 -0.02
1 AED = 2594.34 -2.9


Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 15 ноябрдаги «2012-2015 йиллар даврига Фарғона шаҳрининг асосий режасини амалга ошириш ҳамда ижтимоий ва транспорт-коммуникация инфраструктурасини қайта қуриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1641-сонли Қарори ижроси доирасида кенг миқёсли қурилиш ва реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Вилоятдаги тижорат банклари қурилиш ва реконструкциялашда катта роль ўйнамоқда, инвестиция лойиҳаларини бажариш учун маблағ ажратмоқда.

 

«Ипотека-банк» АТИБ Фарғона вилояти филиали Президентимизнинг 1641-сонли Қарорига мувофиқ, банк биносини капитал реконструкциялаб, ушбу мақсадга 1 850 млн. сўм маблағ сарфлади. Филиал  2013 йил давомида 6 та кўп қаватли уй қурди. Ушбу объектларнинг лойиҳа қиймати 14 708 млн. сўмни ташкил этди, банк филиали қурилиш ишларига 11 766 млн. сўм миқдорида маблағ ажратди.

Жорий йилда «Ипотека-банк» АТИБ вилоят филиали 6 та кўп қаватли уй қуришни режалаштирди, 20 млрд. сўм миқдорида кредитлар тақдим этиш назарда тутилган.

Аҳолининг кенг қатламларини уй-жой билан таъминлаш мақсадида «Ипотека-банк» АТИБ вилоят филиали жорий йилда ёш оилалар учун 11 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари тақдим этди.

– 2014 йилда «Ипотека-банк» вилоят филиали Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани ҳудудидаги қишлоқ жойларда 75 та намунавий уйлар қуришни назарда тутган, бунинг учун филиал бугунги кунга келиб 6 563 млн. сўм миқдорида кредит маблағларини ажратди, – деди «Ипотека-банк» АТИБ вилоят филиали бошқарувчиси Акмалжон МЎМИНОВ.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Фарғона вилоят филиали 2013 йилда 5 та қаватли уй қуриб, ушбу мақсадда 8 355 млн. сўм миқдорида кредитлар ажратди.

2014 йилда 4 та кўп қаватли уй қурилмоқда, банк филиали мазкур объектларга 10 747 млн. сўм миқдорида кредитлар тақдим этди.

Қишлоқ жойларда намунавий уйларни қуриш мақсадида филиал Фарғона вилояти ҳудудида 319 та уй-жой қуришни режалаштирган, мазкур лойиҳаларга 30 657 млн. сўм миқдорида кредит маблағлари йўналтирилади.

– «Фарғона деҳқон бозори» ОАЖни реконструкциялаш давомида ТИФ Миллий банкининг вилоят бўлими 3 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари ажратиши режалаштирилган, – деди мазкур банк бошқарувчиси Авазжон ЎРИНБОЕВ.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example