Яширин цех фош этилди

Юртимизда тадбиркорликка берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб ҳам оиласи, ҳам жамият равнақига ҳисса қўшаётган инсонларни қанча ардоқласак шунча оз. Бироқ бундан фақат ўз манфаати йўлида фойдаланаётганларни эса ким деб аташ мумкин?

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтмасдан фаолият кўрсатаётган қўштирноқ ичидаги «тадбиркорлар»ни аниқлаш бўйича мунтазам равишда назорат тадбирлари ўтказилмоқда.

Косонсой туманида ўтказилган навбатдаги назорат тадбирида яна бир яширин цех фаолияти фош этилди.

Назорат тадбири давомида Косонсойлик А. Мелиханов томонидан Косонсой шаҳри, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган, фуқаро Ю. Дадаходжаевга тегишли бўлган бинони ижарага олиб, рўйхатдан ўтмасдан ноқонуний равишда 3 нафар ишчи ёллаб, момиқ сочиқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланаётгани аниқланди. Қоидабузарга тегишли 5 турдаги умумий қиймати 86 млн. 330 минг сўмлик товар-моддий бойликлар далилий ашё сифатида вақтинча сақловга олинди. Шунингдек, ўрганиш мобайнида А. Мелихоновга келгусида фаолиятини қонунийлаштириб, қўшимча иш ўринлари яратиш бўйича тушунтириш берилди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳар қандай ноқонуний фаолият назорат ва назардан четда қолмайди.

Бу ҳақида Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўъбаси хабар берган.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама