ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Пенсия тўлови мониторинг натижалари эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги ПФ-4161-сон Фармонига мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси зиммасига пенсия ва ижтимоий нафақаларнинг ўз вақтида ҳамда тўлиқ етказиб берилиши юзасидан доимий мониторингини амалга ошириш вазифаси юклатилган.

Мазкур вазифалар ижроси юзасидан 2018 йил давомида Пенсия жамғармаси ходимлари томонидан ўтказилган мониторинг ишлари натижасида жами 4221 та ҳолатда 2 776,5 млн. сўм АТ “Халқ банк” ходимлари белгиланган тартибга зид равишда тўловларни амалга оширганлиги аниқланган. Жумладан,

● 293 та ҳолатда 69,6 млн.сўм банк ходимлари томонидан ўзлаштирилган;

● 97 та ҳолатда 40,8 млн. сўм тўлов рўйҳатларига имзоларни қалбакилаштирилган;

● 293 та ҳолатда 177,9 млн. сўм вафот этган фуқароларга тўланган;

● 572 та ҳолатда 384,1 млн. сўм ишончномасиз ўзга фуқароларга тўланган;

● 651 нафар ётоқдаги фуқароларнинг 398,6 млн сўм пенсия ва нафақа пуллари уйига олиб бориб берилмаган;

● 75 та ҳолатда 100,5 млн. сўм республикадан ташқарига, 388 та ҳолатда

● 740,3 млн. сўм ҳудуддан ташқарига кўчиб кетган фуқароларга тўланган;

● 241 та ҳолатда 290,3 млн. сўм муддати тугаган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тўланган;

● 8 та ҳолатда 9,1 млн. сўм жазони ижро этиш муассасаларида бўлган фуқаролар учун тўланган;

● 745 та ҳолатда 2,7 млн. сўм пенсия пулига турли хил буюмлар қўшиб берилган;

● 858 та ҳолатда 562,6 млн. сўм бошқа амалдаги тартиб бузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган.

Мониторинг ишлар тизимли равишда давом эттирилмоқда, дея ёзади pfru.uz сайти.

 

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама