ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 8441.36 -14.01
1 EUR = 9493.15 -61.42
1 RUB = 131.78 +0.25
1 GBP = 10963.64 -96.83
1 JPY = 75.43 -0.05
1 AFN = 109.49 -0.04
1 AMD = 17.54 +0.07
1 AED = 2298.34 -3.82


Пластик картадан пул ечиб олган «валютафуруш» қўлга тушди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент кичик ҳалқа йўлида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаро С.С. фуқаро С.Х.га жами 10 минг АҚШ долларини ҳар бир долларни 8,5 минг сўмдан ҳисоблаб сотишга келишиб, эвазига унинг пластик картасидан 100 миллион сўм маблағни ечиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан С.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бу ҳақида ЎзА сайти маълум қилган.

Реклама

Республиканская Фондовая Биржа «Тошкент» – Индекс

Реклама
Реклама