Солиқ қарздорлиги 52 млрд. 300 млн. сўмга камайтирилди

2019 йилнинг бошида Андижон вилоятидаги 35 минг 619 та хўжалик юритувчи субьектларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар олдидаги солиқ қарзи 404 млрд. 300 млн. сўмни ташкил этарди.

Вилоят давлат солиқ бошқармаси томонидан солиқ қарзини мажбурий ундириш юзасидан олиб борилган ишлар самарасида ушбу миқдор жорий йилнинг феврал ойига келиб, 52 млрд. 300 млн. сўмга камайтирилди.


– Солиқларни ўз вақтида тўлаган ҳеч қачон ютқазмайди, – дейди Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаммадмирзо Нуманов. – Афсуски, шу оддий қоидага амал қилмайдиган тадбиркорлик субектларига сўнгги чора қўлланилади. Масалан, қарздор солиқ тўловчиларнинг банкдаги ҳисобварақларига инкассо топшироқномалари қўйилиши натижасида бюджетга 5 ярим млрд. сўм тушиши таъминланди. Солиқ кодексининг 65-моддасига асосан, солиқ қарзини қарздорларнинг мол-мулкига қаратиш юзасидан январ ойи мобайнида иқтисодий судларга 243 та ариза киритилди. Суд ҳужжатлари асосида мажбурий ижро бюросининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда 33 млрд. 700 млн. сўм маблағ ундириб олинди. Ҳозирда мажбурий ижро бюросининг иш юритувида 113 млрд. 400 млн. сўмлик ижро ҳужжатлари бор.


Бу ҳақида Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот шўбаси маълум қилган.

Pin It
Реклама
Реклама
Реклама
Реклама