ВАЛЮТАЛАР КУРСЛАРИ
cbu.uz
1 USD = 9526.28 -2.21
1 EUR = 10329.35 +10
1 RUB = 148.82 -1.25
1 GBP = 12354.63 -76.24
1 JPY = 85.38 -1.45
1 AFN = 123.70 +0.03
1 AMD = 19.99 +0.01
1 AED = 2593.74 -0.6


Миллий матбуот марказида «Мамлакатимизда озиқ-овқат дастурининг амалга оширилишида банк тизимининг иштироки» мавзуида анжуман бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари, тижорат банклари ходимлари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

 Тадбирда сўз олганлар Ўзбекистоннинг аграр секторида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида маҳсулот етиштириш ва уни қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни экспорт қилиш ҳажми муттасил ортаётганлиги, айрим давлатларда аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш муаммога айланиб бораётган бир пайтда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми йилига ўртача 6 фоиз ўсаётганлигини таъкидладилар.

Маълумки, юртимизда ҳар йили 16 млн. тоннага яқин мева-сабзавот етиштирилиб, 180 турдан ортиқ мева-сабзавот ва қайта ишланган маҳсулотлар 80 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинади.

Сўнгги уч йилда хорижга сотилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 3 баробар ошди. Ушбу кўрсаткичларга эришишда банк кредитларининг улуши салмоқли бўлмоқда. 2013 йилда тижорат банклари мева-сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш ва экспортини қўллаб-қувватлашга салкам 365 млрд. сўм кредит ажратгани бунинг ёрқин далилидир. Энг муҳими, ушбу кредитлар ҳисобига аграр соҳада бир қатор инновацион лойиҳалар амалиётга татбиқ этилди. Хусусан, томчилатиб суғориш тизими йўлга қўйилди, уруғчилик ва кўчатчилик тармоқлари янгиланди, интенсив боғлар яратилди, шунингдек, қишлоқ хўжалик техникалари сотиб олиниб, иссиқхоналар, музлатгич ва омборлар ташкил этилди.

Юртимиз қишлоқ хўжалигидаги мавжуд салоҳият инвестицияларнинг салмоқли қисмини ушбу соҳага йўналтиришга асос бўлмоқда. Ҳозирги пайтда хорижий молия институтлари иштирокида илғор агросаноат технологияларини жалб қилиш, қишлоқ хўжалик инфратузилмасини ривожлантириш, ирригация тармоқларини янгилаш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шунингдек, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, маҳаллий хомашёни чуқур қайта ишлаш асосида тайёр озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш борасида 1,1 млрд. доллардан зиёд маблағларни талаб этадиган йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Анжуманда Президентимизнинг 2009 йил 26 январдаги «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 1047-сонли Қарори юзасидан тижорат банклари фаолияти сарҳисоб қилинди. Унда банклар томонидан сўнгги 5 йил давомида қарийб 4 трлн. сўмга яқин кредит маблағлари айнан озиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга йўналтирилганлиги қайд этилди.

– Жорий йилнинг ўтган етти ойи мобайнида тижорат банклари озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш ва ички бозорни тўлдириш мақсадида 971,8 млрд. сўм ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,4 баробар кўп кредит маблағлари йўналтирди, – дейди Марказий банкнинг Тижорат банкларининг инвестиция портфелини мониторинг қилиш департаменти етакчи иқтисодчиси Жасур Юнусходжаев. – Мазкур маблағларнинг 171,9 млрд. сўми озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда зарур бўлган технологик ускуналарни харид қилиш, 775,4 млрд. сўми хомашё ва материаллар сотиб олиш, 24,5 млрд. сўми фермер хўжаликлари, агрофирмалар ва бошқа тадбиркорлик субъектларига иссиқхоналар барпо этиш, томчилатиб суғориш тизимини харид қилиш учун кўзда тутилган лойиҳаларни молиялашга йўналтирилди.

Ушбу кредит маблағлари ишлаб чиқариш объектларини қуриш, замонавий технологик линиялар харид қилишга йўналтирилиши чекка ҳудудларда ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган тадбиркорлик тузилмаларининг кўпайишига хизмат қилмоқда.

Бугун юртимизда фермерлар қўлга киритаёган ҳар бир ютуқ ва муваффақиятлар замирида, аввало, Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада олиб борилаётган оқилона сиёсат, қолаверса, тижорат банкларининг молиявий кўмаги ётади, – дейди Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги «Балгабоев Искандер Эркин» фермер хўжалиги раҳбари  С.Балгабоев. – Хўжалигимизда наслдор чорва моллари сонини кўпайтириш ва аҳолини гўшт ва сут маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида «Агробанк» акциядорлик-тижорат банкининг Тошкент вилояти филиалидан 450 млн. сўм миқдорида кредит олдик. Ушбу кредит ҳисобига 10 та янги иш ўрни яратилди, истеъмол бозорига гўшт ва сут маҳсулоти етказиб бериш ҳажми ортди.

Тадбирда республикамиз банклари озиқ-овқат саноати корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, кўрсатилаётган хизматлар кўламини ошириш чораларини кўраётганлиги айтиб ўтилди. Чунончи, Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкасидан ошмайдиган фоиз ставкаси бўйича белгиланган тартибда кредитлар бериш ва лизинг хизматлари кўрсатиш учун банк кредит портфелининг камида 20 фоизи миқдорида махсус линиялар очилмоқда. Экспорт операциялари бў­йича амалга ошириладиган хизматларнинг чекланган муддати 60 кундан 90 кунга узайтирилиши экспорт операциялари хизматларини амалга ошириш ҳажмини кенгайтирди. Микрофирмалар ва кичик корхоналар ўзи ишлаб чиқарган товар (иш, хизмат)ларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод этилган.

Анжуманда банк тизимининг озиқ-овқат дастури ижросини таъминлашдаги иштироки янада фаоллашиши ва бу келгусида мамлакатимизда озиқ-овқат саноатини янги поғонага олиб чиқишга муносиб ҳисса қўшиши таъкидлаб ўтилди.

«UCI» Биржа индекси кўрсаткичлари
Highcharts Example